Page 116 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 116

Учламчи  ётқизиқларда  шаклланган  қўриқ  тўқ  тусли  бўз
               тупроқлар  гумус  ва  азот  билан  жуда  кам  таъминланганлиги  боис

               нитрификаторлар ҳам суст ривожланган. Эрозияланиш даражасига
               боғлиқ  равишда  устки  қатламда  1  г  тупроқда  0,6  дан  6,5  минг
               ҳужайра         оралиғида          ўзгариб        туради.       Ушбу         тупроқларда

               нитрификаторларнинг ривожланишини чекловчи омилларига юқори
               ҳарорат,  нам  ва  органик  моддаларни  етишмаслиги  кабилар
               ҳисобланади.           Шу       боис,       бу      тупроқларда           нитрификация

               жараёнларининг бориши учун энергетик заҳиралар чекланган.
                      Нитрификацияловчи  бактериялар  миқдори  суғориладиган
               тупроқларда  қўриқ  тупроқларга  нисбатан  юқорилиги  кузатилади
               (21-расм). Бу ҳолатни суғориладиган тупроқлар узоқ муддат органик

               ва      минерал         ўғитлар        қўлланиши          натижасида           микроблар
               ривожланиши учун озиқа манбалари билан яхши таъминланганлиги
               билан  изоҳлаш  мумкин.  Қолаверса,  тупроқлар  суғорилганда

               нитрификаторлар фаолияти кучаяди ва ривожланиши тезлашади.



                                  50     40  45             40               40
                               1г тупроқда мингта ҳужайра  16,5  30  15   35    15














                                   0              9,5             7,5             7,5
                                            баҳор             ёз              куз

                               эскидан суғориладиган ботқоқ-ўтлоқи тупроқ  эскидан суғориладиган ўтлоқи тупроқ
                               эскидан суғориладиган оч тусли бўз тупроқ  янгидан суғориладиган типик бўз тупроқ

                     21-расм. Бўз тупроқлар минтақаси суғориладиган тупроқларида
                           нитрификаторлар миқдорининг мавсумий динамикаси

                      Олинган маълумотлар чўл минтақаси шўрланган тупроқларида
               нитрификаторлар  суст  ривожланганлигини  кўрсатди  (19-жадвал).
               Нитрификаторларнинг энг юқори миқдори эскидан суғориладиган

               ўтлоқи тупроқларда кузатилди ва профил бўйлаб 1 г тупроқда 4,0 -
               30,0  ҳужайра  оралиғида  тебраниб  туради.  Эскидан  суғориладиган
               ўтлоқи-тақир  (1,5-15)  ва  ўтлоқи  тупроқларда  (2,0-16,5)  юқорида
               келтирилган  тупроқларга  нисбатан  нитрификаторлар  миқдори  2

               баробар камлиги кузатилади.
                                                            102
   111   112   113   114   115   116   117   118   119   120   121