Page 119 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 119
суғориладиган ботқоқ-ўтлоқи (1г тупроқда 65,0 мингта ҳужайра)
тупроқларда аниқланди.
80 65 75 65
1г тупроқда мингта ҳужайра 25 40 45 16,5 45 20
0 15 9,5 14
баҳор ёз куз
эскидан суғориладиган ботқоқ-ўтлоқи тупроқ эскидан суғориладиган ўтлоқи тупроқ
эскидан суғориладиган оч тусли бўз тупроқ янгидан суғориладиган типик бўз тупроқ
22-расм. Бўз тупроқлар минтақаси суғориладиган тупроқларида
азотфиксаторларнинг мавсумий динамикаси
Янгидан ўзлаштирилган ботқоқ-ўтлоқи, янгидан
суғориладиган типик бўз тупроқ ва эскидан суғориладиган оч тусли
бўз тупроқларда ушбу гуруҳ микроорганизмлари миқдори бирмунча
камлиги кузатилди.
Азотфиксаторларнинг миқдори эрозияланиш даражасига
боғлиқ равишда ҳам турлича ўзгаради. Ўртача ювилган тўқ тусли бўз
тупроқлар эрозия натижасида органик моддалар ва озиқа
элементларига камбағаллашганлиги туфайли бу тупроқлар
азотфиксаторлар жуда кам миқдорда учради (23-расм).
Лёссларда шаклланган тўқ тусли бўз тупроқларда 1г тупроқда
2,5-30,0, учламчи ётқизиқларда шаклланган тўқ тусли бўз
тупроқларда эса 1,5-11,5 мингта ҳужайра оралиғида тебраниб
туради. Бизнингча, ушбу тупроқларда азотфиксаторларнинг
ривожланишига тупроқнинг юқори ҳарорати ва нам етишмаслиги
таъсир кўрсатади.
Денгиз сатҳидан баландлик ортиши билан азотфиксаторлар
миқдори ўрганилган барча чуқурликлар бўйича юқори миқдорда
учраши кузатилди. Агарда қўриқ тўқ тусли бўз тупроқларда 0-15 ва
15-30 см қатламларда учраса, тоғ жигарранг типик тупроқларда 30-
105

