Page 120 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 120

50 ва 50-70 см қатламларида ҳам сезиларли миқдорда учраганлигини
               кўриш  мумкин.  Бўз  тупроқларда  ушбу  гуруҳ  микроорганизмлари

               ривожланишига  юқори  ҳарорат  режими  ва  нам  етишмаслиги
               ноқулай  шароит  яратса,  тоғ  жигарранг  тупроқларида  эса  органик
               моддаларнинг  етарли  даражада  эканлиги,  қулай  нам  ва  ҳарорат

               режими уларнинг фаол ривожланишини таъминлайди.



                                   250    200                            165
                                1г тупроқда мингта ҳужайра  140  30  140  95  110  25











                                     0
                                             баҳор 11,5       ёз 20  9       куз  9,5
                                            тоғ-жигарранг типик тупроқ
                                            тоғ-жигарранг карбонатли тупроқ
                                            лёссларда шаклланган тўқ тусли бўз тупроқ
                                            учламчи давр ётқизиқларида шаклланган тўқ тусли бўз тупроқ

                 23-расм. Тоғ ва тоғолди тупроқларида азотфиксаторларнинг мавсумий
                                                        динамика

                      Юқорида          чўл      минтақаси         тупроқларининг             ўзига      хос
               хусусиятларига боғлиқ ҳолда азотфиксаторларнинг юқори миқдори,

               асосан, устки қатламларга тўғри келади (20-жадвал). Чўл минтақаси
               тупроқлари  орасида  кучсиз  шўрланган  эскидан  суғориладиган
               ўтлоқи        тупроқлар          азотфиксацияловчи              бактерияларга           бой
               ҳисобланади  ва  профил  бўйлаб  1г  тупроқда  9,0  дан  65,0  мингта

               ҳужайрагача  ўзгариб  туради.  Азотфиксаторлар  миқдори  ўртача
               шўрланган  эскидан  суғориладиган  ўтлоқи  ва  ўтлоқи  -  тақир
               тупроқларда 2 баравар камаяди.

                      Янгидан суғориладиган тақир - ўтлоқи (1,1-7,5), ўтлоқи қумли
               -  чўл  (0,3-4,5)  ва  эскидан  суғориладиган  тақирсимон  -  ўтлоқи
               тупроқлар азотфиксаторларга анча камбағал эканлиги аниқланди.
                      Олинган             маълумотлардан                  кўриниб            турибдики,

               азотфиксаторлар тупроқ намлигига жуда талабчан. Шу боис, қўриқ
               тупроқларга  нисбатан  суғориладиган  тупроқларда  уларнинг
               миқдори          сезиларли         ортади.       Шунингдек,            азотфиксаторлар

               тарқалишига тупроқ пайдо бўлиш  шароитларининг йўналиши ҳам
               таъсир этади.

                                                            106
   115   116   117   118   119   120   121   122   123   124   125