Page 124 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 124
Олинган маълумотларга кўра, ўрганилган бошқа гуруҳ
микроорганизмлари каби мой кислотали бактериялар миқдорига ҳам
қиялик экспозицияси катта таъсир кўрсатади. Қуёшли қияликларда
сояли қияликларга нисбатан намликни тез буғланиб кетиши туфайли
микробиологик жараёнлар суст кечади ва давомийлиги қисқа,
микроорганизмлар эса чуқур қатламларга кириб бормаслиги
кузатилди, яъни жанубий экспозиция тупроқларининг 0-15 см
қатламида 1г тупроқда 15,0-16,0 мингта ҳужайра бўлса, 50-70 см
қатламда эса кескин камаяди ва 1г тупроқда 1,6 - 2,0 мингта
ҳужайрани ташкил этади.
Чўл минтақаси тупроқлари тупроқ ҳосил қилувчи жинслар
характери, рельеф шароитлари ва ўсимлик қопламига кўра ўзига хос
физикавий ва кимёвий хоссалар эгадир. Тадқиқот натижаларига
кўра, чўл минтақаси суғориладиган тупроқлари мой кислотали
бактериялар миқдори суғориш даврийлиги, шўрланиш даражаси,
органик моддалар билан таъминланганлиги ва механик таркибига
боғлиқ равишда кенг миқдорларда ўзгариб туради (21-жадвал).
21-жадвал
Сурхондарё воҳаси чўл минтақаси тупроқларида мой
кислотали бактериялар миқдорининг мавсумий динамикаси, 1г
тупроқда мингта ҳужайра ҳисобида
Кесма Тупроқ номи Чуқурлиги, Йил мавсумлари
см Баҳор Ёз Куз
Термиз тумани
3 Суғориладиган 0-15 11,0 7,5 9,5
тақир-ўтлоқи 15-30 9,0 4,0 6,5
тупроқ, 30-50 3,5 2,0 3,0
кучсизшўрланган 50-70 2,0 1,1 1,4
Ангор тумани
7 Эскидан 0-15 45,0 35,0 35,0
суғориладиган 15-30 25,0 19,5 20,0
ўтлоқи тупроқ, 30-50 11,5 9,0 10,0
кучсиз шўрланган 50-70 7,5 4,5 6,5
Музрабод тумани
10 Янгидан 0-15 4,5 3,0 4,0
суғориладиган 15-30 3,0 2,0 2,0
ўтлоқи тупроқ, 30-50 1,6 1,0 1,2
кучлишўрланган 50-70 1,1 0,7 0,9
110

