Page 123 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 123

Шу боис, уларнинг ривожланиши фақатгина устки қатламлар
            билан  чекланиб  қолмасдан  кучли  намланган  гидроморф  (эскидан

            суғориладиган ботқоқ-ўтлоқи) тупроқларнинг пастки қатламларида
            ҳам яхши ривожланганлиги кузатилди.
                    Юқорида тавсифланган эскидан суғориладиган ботқоқ-ўтлоқи

            тупроқларнинг  қуйи  қатламларида  (50-70  см)  мой  кислотали
            бактерияларнинг  миқдори  юқори  бўлган  ҳолатда  автоморф
            тупроқларнинг қуйи қатламларида кескин камайиши кузатилади.

                    Тоғ минтақаси тупроқ типи ва типчалари бўйича мой кислотали
            бактериялар  тарқалиши  ҳам  бошқа  ўрганилган  микроорганизм
            гуруҳлари каби маълум бир қонуниятга бўйсунади. Мой кислотали
            бактерияларнинг  энг  юқори  миқдори  тоғ  жигарранг  типик

            тупроқларда  эканлиги  кузатилди  (25-расм).  Уларнинг  миқдори
            тупроқларнинг вертикал минтақаланиши, эрозияланиш даражаси ва
            қиялик  экспозициясига  боғлиқ  равишда  турлича  ўзгариши

            аниқланди.  Эрозияланиш  даражаси  ортгани  сайин  тупроқларнинг
            биогенлик  хусусияти  ҳам  камаяди,  бу  эса  эрозияланган
            тупроқларнинг биогенлик хусусияти ва уларнинг унумдорлиги бир-
            бирига ўзаро алоқадорлигини кўрсатади. Эрозияланган тупроқларда

            органик  моддаларнинг  камлиги  ва  ноқулай  иқлим  шароитлари
            микробиологик  фаоллиги  пастлигининг  асосий  сабабларидан
            ҳисобланади.




                                40     30   25                            25
                              1гтупроқда мингта ҳужайра  11  3,5  20  15  7,5  2  20  9,5  2,5












                                 0
                                          баҳор            ёз              куз

                                         тоғ-жигарранг типик тупроқ
                                         тоғ-жигарранг карбонатли тупроқ
                                         лёссларда шаклланган тўқ тусли бўз тупроқ
                                         учламчи давр ётқизиқларида шаклланган тўқ тусли бўз тупроқ

                  25-расм. Тоғ ва тоғолди минтақаси тупроқларида мой кислотали
                           бактериялар миқдорининг мавсумий динамикаси




                                                         109
   118   119   120   121   122   123   124   125   126   127   128