Page 118 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 118
Энг кам миқдори эса тақир-ўтлоқи тупроқлар (0,3-4,5), ўтлоқи
қумли чўл тупроқлар (0,1-2,0) ва эскидан суғориладиган
тақирсимон-ўтлоқи тупроқларда кузатилди (0,1-2,0). Ушбу
тупроқларнинг қуйи қатламларида нитрификаторлар умуман
учрамади.
Шундай қилиб, нитрификаторлар миқдори тупроқларнинг
структуралиги, ғоваклиги, гумус миқдорига ва бошқа омилларга
боғлиқ ҳолда тоғ олди тупроқларидан ўрта тоғ тупроқлари, янгидан
ўзлаштирилган ва суғориладиган тупроқлардан эскидан
суғориладиган тупроқлар, турли даражада шўрланган тупроқлардан
шўрланмаган тупроқлар томон ортиб боради. Тоғ тупроқларида бўз
тупроқ ва чўл минтақаси тупроқларига нисбатан нитрификаторлар
миқдорининг кўплиги бу тупроқларда тупроқ органик моддасининг
минерализацияси жадал кетаётганлигидан далолат беради.
Азотфиксаторлар. Атмосфера азотини фиксация қилиш ва
ундан ассимиляция жараёнларида фойдаланиш хусусиятига айрим
гуруҳ микрорганизмларигина эга. Азотнинг биологик
фиксациясининг аҳамияти беқиёсдир. Атмосферада газ шаклидаги
азотнинг заҳираси чексиз ҳисобланади, лекин бу улкан заҳирадан
ўсимликлар ҳам ҳайвонлар ҳам фойдалана олмайди. Фақатгина
прокариотлар атмосфера азотини фиксация қилиш хусусиятига
эгадир. Бу жараён табиатда - азотфиксация, уни амалга оширучи
микроорганизмлар эса - азотфиксаторлар дейилади.
Ушбу масаланинг долзарблигини ҳисобга олган ҳолда
тадқиқотларимиз давомида чўл, бўз тупроқлар ва тоғ минтақаси
тупроқларида азотфиксацияловчи бактерияларнинг деградация
жараёнлари ва гидротермик шароитларга боғлиқ ҳолда ривожланиш
қонуниятларини аниқлашга доир изланишлар олиб борилди.
Олинган маълумотларга кўра, тупроқларни суғориш
азотфиксацияловчи бактерияларнинг миқдорига ижобий таъсир
кўрсатиши кузатилди (22-расм).
Тадқиқот объектининг қўриқ тупроқларида азотфиксаторлар
кам миқдорда эканлиги аниқланди, бу айниқса, учламчи
ётқизиқларда шаклланган бўз тупроқларда яққол намоён бўлади.
Тупроқлар суғорилганда азотфиксаторлар тупроқнинг чуқур
қатламларига кириб боради.
Азотфиксаторларнинг энг юқори миқдори эскидан
суғориладиган ўтлоқи (1г тупроқда 75,0 мингта ҳужайра) ва эскидан
104

