Page 115 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 115
Умуман олганда, актиномицетлар тарқалиши тупроқларнинг
шаклланиш шароитлари, қишлоқ хўжалигида фойдаланилиши,
шўрланиш ва эрозия жараёнлари, тупроқларнинг
маданийлашганлиги, суғориш даврийлигига кўра ўрганилган
тупроқларда турлича миқдорларда ўзгариб туради. Тупроқ профили
бўйлаб ўзгаришида ҳам маълум бир қонуният кузатилади. Қўриқ ва
лалми тупроқларда асосан устки қатламларда ривожланса,
суғориладиган тупроқларда эса профил бўйлаб бир текис
тақсимланади.
Нитрификаторлар. Нитрификация – тупроқда нитрат
шаклдаги азотнинг тўпланиши билан боғлиқ жараёндир. Тупроқдаги
азот режими нитрификациянинг жадаллигига боғлиқ бўлиб, бу
тупроқ унумдорлигининг асосий омилларидан бири ҳисобланади.
Нитрифицикацияловчи бактериялар атроф-муҳит ҳолатининг
ўзгаришига сезгирлиги билан ажралиб туради.
Тадқиқот натижаларини кўрсатишича, ўрганилган ҳудуднинг
тупроқлари нитрификаторлар миқдори бўйича бир-биридан кескин
фарқланади. Маълумки, нитрификация жараёнининг жадаллиги
тупроқларнинг физик хоссалари, структуралиги катта таъсир
кўрсатади.
Тоғ жигарранг тупроқлар юқоридаги хусусиятларга эга ва шу
сабабли нитрификаторлар миқдори ҳам юқори (20-расм).
100 95 75 75
1г тупроқда мингта ҳужайра 65 45 65
0 15 6,5 11 4 11,5 4,5
баҳор ёз куз
тоғ-жигарранг типик тупроқ
тоғ-жигарранг карбонатли тупроқ
лёссларда шаклланган тўқ тусли бўз тупроқ
учламчи давр ётқизиқларида шаклланган тўқ тусли бўз тупроқ
20-расм. Тоғ ва тоғ олди тупроқларида нитрификаторлар миқдорининг
мавсумий динамикаси
101

