Page 122 - Қодирова_электрон монография 2024
P. 122

Ўрганилган            гуруҳ       микроорганизмларининг                  мавсумий
               динамикасида энг юқори ривожланиши баҳорги даврга тўғри келса,

               ёзда пасайиши, кузга келиб эса бирмунча ошиши кузатилади. Шуни
               алоҳида таъкиддалш лозимки, азотфиксаторлар тупроқ қатламлари
               бўйлаб  тарқалишида  ҳам  муайян  қонуният  кузатилади,  яъни

               уларнинг асосий миқдори устки қатламларга тўғри келади.
                      Умуман  олганда,  азотфиксаторлар  фаолияти  қатор  тупроқ-
               иқлим  шароитларига:  тупроқ  муҳити  реакцияси,  нам  ва  органик

               моддалар  билан  таъминланганлиги,  суғориш,  ўғитлаш  ҳамда
               бошқаларга боғлиқдир.
                      Мой кислотали бактериялар. Турли анаэроб бактериялар ва
               замбуруғлар иштирокида борадиган азотсиз органик моддаларнинг

               анаэроб  парчаланиш  жараёнида  спирт,  органик  кислоталар,
               углеводородлар            ва     бошқа        органик        бирикмаларнинг             чала
               оксидланган  маҳсулотлари  тўпланиши  кузатилади  ва  бу  бижғиш

               дейилади. Мой кислотали бижғиш жараёнини қатъий анаэроб бўлган
               мой  кислотали  бактериялар  амалга  оширади.  Ушбу  бактериялар
               клетчатка ва пектин моддаларининг анаэроб парчаланишида катта
               роль ўйнайди.

                      Кўпчилик  олимларнинг  таъкидлашича,  тупроқлар  ортиқча
               намланиши  мой  кислотали  бактериялар  сонининг  сезиларли
               ошишига олиб келади.  бу маълумотлар бизнинг тадқиқотларда ҳам

               ўз исботини топди десак, муболаға бўлмайди (24-расм).



                                             35                                 30
                                 40
                               1г тупроқда мингта ҳужайра  9,5  20  25  7    25      7,5
                                        30













                                  0                  4,5               3,5               4
                                           баҳор             ёз               куз
                               эскидан суғориладиган ботқоқ-ўтлоқи тупроқ  эскидан суғориладиган ўтлоқи тупроқ
                               эскидан суғориладиган оч тусли бўз тупроқ  янгидан суғориладиган типик бўз тупроқ

                  24-расм. Бўз тупроқлар минтақаси суғориладиган тупроқларида мой
                             кислотали бактерияларнинг мавсумий динамикаси


                                                            108
   117   118   119   120   121   122   123   124   125   126   127