Page 180 - Nobel_10.02.25_Neat
P. 180

ИҚТИСОДИЁТ  ИЛМИ ОСМОНИДА  ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР


                                                    ЭЛВИН ЭЛИОТ РОТ


                                             Элвин  Э.  Рот  1951  йил  18  декабрь
                                      куни Нью-Йоркда туғилган ва Колумбия
                                      университетида  таҳсил  олган.  У  АҚШнинг
                                      Кембриж шаҳридаги Гарвард универси-
                                      тети  ва  Бостон  шаҳридаги  Гарвард  биз-
                                      нес  мактаби  профессоридир.  Шунингдек,
                                      «Барқарор  тақсимот  назарияси  ва  бозор-
                                      ни лойиҳалаш амалиёти учун» мукофоти-
                                      ни қўлга киритган.

                                             Кейинчалик  у  ўқишни  давом  эт-
                                      тириб,  1974  йилда  Калифорниянинг  Па-
                                      ло-альто  шаҳридаги  Стенфорд  универ-
                                      ситетида     докторлик     даражасини       олган.
         Роз  1998  йилда  Массачусетс  штатининг  Кембриждаги  Гарвард
         университетига  кўчиб  ўтишдан  олдин  Иллинойс  университети  ва
         Питсбург университетларида иш бошлаган. У 2012 йилда Стен-
         форд  университетига  қайтиб  келган.  Алвин  Рот  оилали,  икки  фар-
         занди бор.
                Лойд  Шапли  турли  хил  мослаштириш  усулларини  назарий
         жиҳатдан  ўрганди.  1980  йиллардан  бошлаб  у  бозорларнинг  амал-
         да  қандай  ишлашини  тушунтириш  учун  Шаплининг  назарий  на-
         тижаларидан фойдаланган. Эмпирик тадқиқотлар ва лаборатория
         тажрибалари орқали Рот барқарорлик муваффақиятли мослашиш
         усуллари учун  жуда  муҳим  эканлигини  кўрсатди. Рот шунингдек,
         шифокорларни касалхоналар билан, мактаб ўқувчиларини мактаб-
         лар  билан  ва  орган  донорларини  беморлар  билан  мослаштириш
         тизимларини ишлаб чиқди.

                У 1951 йил 18 декабрда Нью-Йоркнинг Квинс шаҳарчасида
         туғилган.  Унинг  ота-онаси  Эрнест  ва  Лиллиан  давлат  ўрта  мактаб-
         ларида ўқитувчилар бўлишган, уларнинг фаолияти матн териш
         эди  яъни  стенограмманинг  иккита  усули  –  Питман  ва  Грегг  орқали
         диктант  олишга  қаратилганди.  Уларнинг  шогирдлари  ўрта  мактаб-
         дан  кейин  тўғридан-тўғри  котиб  бўлиб  ишлашни  режалаштирган
         ёш аёллар бўлишган.


         178
   175   176   177   178   179   180   181   182   183   184   185