Page 175 - Nobel_10.02.25_Neat
P. 175

ИЛМИЙ-ОММАБОП РИСОЛА , II ҚИСМ


                Шиллер  томонидан  тақдим  этилган  графикларнинг  нати-
         жалари  самарали  бозор  гипотезасидан  аниқ  натижаларни  кўр-
         сатди.  Масалан,  акциялар  бўйича  дивидендларнинг  ўсиши  йи-
         лига  2  %  ни  ташкил  этди.  Бироқ  бу  СБГга  зид  эди,  чунки  ўсиш
         кутилган  дивидендларни  акс  эттирмади.  Шиллернинг  ҳамкасби
         ва собиқ шогирди Жон Кемпбелл билан ҳамкорлик натижаси бўл-
         ган  «Linearized  Present  Value»  модели  билан  янада  аниқ  тушун-
         тириладики,  фонд  бозоридаги  тебранишларнинг  фақат  ярми-
         нинг  учдан  бир  қисми  кутилаётган  дивидендлар  модели  билан
         изоҳланади.  Шунингдек,  маърузада  Шиллер  фоиз  ставкалари  ва
         қурилиш  харажатлари  каби  ўзгарувчилар  уй-жой  бозорининг  ҳа-
         ракатини  тушунтириб  бермаслигини  таъкидлади.

                Бошқа  томондан,  Шиллер  активлар  бозори  ҳақида  кўпроқ
         маълумот  унинг  самарадорлиги  учун  жуда  муҳим,  деб  ҳисоблай-
         ди.  Бундан  ташқари,  у  қарор  қабул  қилишда  одамларнинг  ман-
         тиқсизлигини  кўрсатиш  учун  Жон  Мейнард  Кейнснинг  фонд
         бозорлари  ҳақидаги  тушунтиришига  ишора  қилди.  Кейнс  бир-
         жани  гўзаллик  танловига  қиёслади,  унда  одамлар  кимни  жози-
         бали  деб  билиш  ўрнига,  кўпчилик  одамлар  жозибадор  деб  то-
         падиган  иштирокчига  пул  тикадилар.  Шу  сабабли,  у  активлар
         бозорида  иштирок  этишда  одамлар  мураккаб  математик  ҳи-
         соб-китоблар  ва  мураккаб  иқтисодий  моделдан  фойдаланмай-
         ди,  деб  ҳисоблайди.  Унинг  таъкидлашича,  бозорнинг  самарали
         ишлаши  учун  жуда  катта  маълумотлар  тўплами  талаб  қилина-
         ди.  Унинг  тадқиқотлари  учун  активлар  бозорида  жуда  кам  маъ-
         лумотлар  мавжуд  бўлганлиги  сабабли  оддий  одамлар  учун  эмас,
         балки  у  уй  нархларининг  тенденциялари  ҳақида  маълумот  бе-
         рувчи  «Cаse-shiller»  индексини  ишлаб  чиқди.  Шундай  қилиб,  у
         замонавий  технологиялардан  фойдаланиш  иқтисодчиларга  бо-
         зорни  ахборотга  асосланган  ва  нархларни  янада  самаралироқ
         қиладиган  кенгроқ  активлар  синфлари  маълумотларини  тўп-
         лашда  фойда  келтириши  мумкинлигини  қўшимча  қилди.








                                                                                     173
   170   171   172   173   174   175   176   177   178   179   180