Page 172 - Nobel_10.02.25_Neat
P. 172
ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
тезда ошхонадан чиқиб, бўлаётган воқеага гувоҳ бўлди ва вазиятни
тушунди.
Мухбир: Сизни иқтисодий фанларга нима жалб қилган?
Ларс Петер Хансен: Коллежга ўқишга кирганимда турли
хил фанларни синаб кўрдим. Дастлаб кимёни ўргана бошладим,
аммо лаборатория ишларига кўп қизиқмасдим. Аслида кимё ла-
бораториясида ишлаганимда, бу мен истаган иш эмаслигини
тушундим. Кейин ижтимоий фанларга қизиқиб қолдим ва ай-
ни пайтда математикага ҳам жуда қизиқишим ортди. Сиёсат-
шуносликни ўргандим, аммо коллежнинг учинчи курсида иқ-
тисодиёт ижтимоий муаммолар, иқтисод ва статистика бўйича
қизиқишларимни бирлаштириш учун бу энг мақбул йўналиш бў-
лишига ишонч ҳосил қилдим.
Мухбир: Тадқиқот ишингиз муваффақиятга эришганини
қайси пайтда англадингиз?
Ларс Петер Хансен: Мен статистик усуллар устида ишладим
ва фаолиятимнинг бошиданоқ ажойиб ҳамкорларга эга бўлганим
учун жуда омадли эдим. Кен Синглетон билан қилган баъзи
ишларимиз катта эътибор торта бошлади ва ўша пайтда бу муҳим
тадқиқот йўналиши эканлигини илк бор ҳис қилдим. Эҳтимол,
1985 йилда Кен Синглетон ва мен Фриш мукофотига сазовор
бўлганимизда эди. Рагнар Фриш иқтисод бўйича биринчи Нобель
мукофоти совриндори бўлган, шунинг учун бу мукофот Фриш
мукофоти деб аталади. Ёшлигимизданоқ бу мукофотни қўлга
киритганимиз, менимча, ишимиз эътибор қозонаётганининг
белгиси эди. Тадқиқотдан жуда завқланганим ва ҳаяжонланганим
эсимда, аммо тадқиқотнинг қайси қисмлари кўпроқ эътибор
тортишини айтиш қийин эди. Ҳақиқатан ҳам, ҳозир ҳам тадқиқот
лойиҳалари устида ишлаётганимда, баъзилари жуда кам, баъзи-
лари эса жуда кўп эътибор қозонади. Буни амалга ошираётганим-
да, қайси бири кўпроқ таъсир кўрсатишини олдиндан айтиш ҳар
доим ҳам осон бўлмайди.
Мухбир: Ёшларга қандай маслаҳатлар берасиз?
Ларс Петер Хансен: Ўрта мактабда мен «Ҳокимиятга бўйсун-
170