Page 167 - Nobel_10.02.25_Neat
P. 167
ИЛМИЙ-ОММАБОП РИСОЛА , II ҚИСМ
ЮДЖИН ФРЕНСИС ФАМА БИЛАН СУҲБАТ
2013 йил 6 декабрда Швециянинг Стокголм шаҳрида Нобель
ҳафталиги давомида Юджин Ф. Фама билан суҳбат.
Мухбир: Мукофотга сазовор бўлган ишингизни ёш талабаларга
тушунтириб бера оласизми?
Юджин Фама: Ишимни тушунтирадиган бўлсам, 1962
йилда нархларнинг янги маълумотларни қандай ўзлаштиришини
ўрганиш бўйича умумий мавзу устида иш бошлаганман. Бу
«Самарали бозорлар гипотезаси» деб аталади. У нархларнинг
янги маълумотларни қандай ўзлаштиришини ўрганишдан иборат.
Мен буни текшириш учун кўплаб усулларни ишлаб чиққанман. Бу
активларни нархлашнинг бир йўналиши бўлиб, айнан шу иш учун
мукофот берилди. Иккинчи йўналиш эса биз активларни нархлаш
моделлари деб атайдиган соҳага тегишли. Улар аслида рискни
қандай ўлчаш ва риск билан кутилаётган даромад ўртасидаги
боғлиқликни тушунтирувчи назариялардир. Шу сабабли, улар
асосан риск ва даромад ҳақидаги ғоялардир. Булар активларни
нархлашнинг икки асосий йўналиши бўлиб, мен улар устида сўнгги
53 йил давомида ишлаб келмоқдаман.
Мухбир: Иқтисодиёт фанлари бўйича мукофотга сазовор бўл
ганингиз ҳақидаги хабарни олганингизда нима қилаётган эдингиз?
Юджин Фама: Эрталаб соат 6 эди. Бадантарбия машғулотлари
қилаётгандим. Кейинроқ, соат 9 да ўтказиладиган дарсимга
тайёргарлик кўрдим. Албатта, қўнғироқдан ҳайратда қолдим. Кўп
одамлар бу мукофотни олиши мумкин эди, шунинг учун бу менга
кутилмаган воқеа бўлди. Бироз довдираб қолдим. Хотинимга айтиш
учун унинг олдига бордим ва «Швецияга боришингга тўғри келади»
дедим. У «Нима учун?» деб сўради. Мен «Нобель мукофотини
олганимдан» деб жавоб бердим. У «Йўғ-э» деди. Мен «Ҳа» дедим. У
яна «Йўқ» деди, чунки унинг хонасидаги телефон жирингламаган
эди-да. У мени ҳазиллашяпти деб ўйлади, лекин охири йиғлаб
юборди.
Мухбир: Сизни иқтисодий фанларга нима жалб қилган?
165