Page 162 - Nobel_10.02.25_Neat
P. 162

ИҚТИСОДИЁТ  ИЛМИ ОСМОНИДА  ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР


                Демак,  бу  университетлар  инновациялар  қиладиган  ўз  тала-
         балари учун яхши шароит яратиб берадиган бутун бошли бир эко-
         тизим саналади. Чунки бу ерда мижоз талаба ҳисобланади, тўғри-
         ми? Охир-оқибат, мижоз профессор ёки тадқиқотчи эмас, кўплаб
         талабалар.  Талабаларга  яхши  кўникмаларга  эга  бўлиши  учун  сиз
         уларга яхши хизматларни таклиф қила олишингиз керак.

                Бу  борада  қаттиқ  меҳнат  қилаётган  университетлар  ҳам  ҳу-
         кумат  томонидан,  ҳам  оёқлари  билан  овоз  берадиган  талабалар-
         нинг ўзлари томонидан ҳам мукофотланиши керак. Агар улар ўша
         муассаса яхши ишлаётганини билса, у ерга боради. Бу жуда муҳим.
         Талабаларда  мавжуд  маълумотлар  ҳам муҳим. Улар  шунда сифат
         жиҳатидан университетларни фарқлай олади.
                Албатта, сиз паст сифатли университетлар шундайлигича қо-
         либ  кетишини  истамайсиз,  улар  ҳам  ривожланишини  хоҳлайсиз.
         Бу бутун бошли тизим. Элит университетларда тажриба ўлароқ ин-
         новацияларга  эга  бўлиш  жуда  муҳим.  Янги  Ўзбекистон универси-
         тети бунга яхши мисол бўла олади. Чунки улар барчасини бошқача
         қилиш  мумкинлигини  кўрсатиб  туради.  Аммо  кейинчалик  бутун
         тизимнинг сифатини ошириш лозим ва ёшларнинг катта қисмига
         яхши таълим беришга ҳаракат қилиш керак.

                Мухбир:  Сизнингча,  олий  таълим  бозорида  сигнал  бериш
         нуқтаи  назаридан  стандартлаштирилган  диплом  бериш  тизими
         корхоналарга муаммо туғдирмайдими?

                Жан  Тироль:  Талаба  нимани  ўрганганини  билиш  ва  бунга
         ишонч ҳосил қилиш учун компанияларга диплом керак. Бу талаба-
         лар  кириш имтиҳонларидан  муваффақиятли  ўтганини  ҳам англа-
         тади. Шунинг учун ҳам бу муҳим. Мен бизда барча нарса бир хил
         даражада сифатли бўла олади, деб ўйламайман.

                Барча университетлар  бир хил даражада сифатли бўлиши  –
         европаликлар тез-тез амалга оширишга ҳаракат қиладиган ва доим
         муваффақиятсиз  тугайдиган  бир  жараён.  Амалда  бундай  бўлмай-
         ди. Талабалар ҳам бир хил даражага эга эмас. Бунга уларнинг баъ-
         зилари ақллироқ экани сабаб эмас. Бу, одатда, улар шунчаки яхши
         тайёргарлик кўра олмаганига боғлиқ бўлади.



         160
   157   158   159   160   161   162   163   164   165   166   167