Page 166 - Nobel_10.02.25_Neat
P. 166
ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
тўпламига боғлиқлиги контекстида тушунтирилади. Заиф шакл-
да самарадорлик маълумотлари тўплами фақат тарихий нархлар
бўлиб, уларни тарихий нархлар тенденциясидан тахмин қилиш
мумкин; демак, ундан фойда олиш мумкин эмас. Ярим кучли шакл,
барча оммавий ахборотда маълумотларни нархларда акс эттирили-
шини талаб қилинади, масалан, компаниялар эълонлари ёки йил-
лик даромад кўрсаткичлари. Ниҳоят, кучли шакл, нарх тенденция-
сига киритилган барча маълумотлар тўпламларига, шу жумладан,
шахсий маълумотларга тегишли; унда ҳеч қандай монополистик
маълумотлар фойда келтира олмаслигини таъкидлайди, бошқача
қилиб айтганда, кучли шаклдаги бозор самарадорлиги дунёсида
инсайдер томон савдоси фойда келтира олмайди.
Иккинчидан, Фама бозорнинг самарадорлиги тушунчасини
бозор мувозанати модели (масалан, нархларни белгилаш меха-
низми)ни рад этиб бўлмаслигини кўрсатди. Яъни «Қўшма гипоте-
за муаммоси» деб номланувчи ушбу концепция ўша вақтдан бери
тадқиқотчиларни ғазаблантирди. Бозор самарадорлиги маълумот-
ларининг нархга қандай таъсир қилишини билдиради, яъни Фама
(1970) бозор самарадорлиги гипотезаси изоҳида уни синовдан ўт-
казилиши кераклигини таъкидлайди. Қўшма гипотеза муаммоси
шуни кўрсатадики, агар модель ҳақиқий даромаддан сезиларли
даражада фарқ қиладиган ҳолда башорат қилинганидек даромад
келтирса, моделда номукаммаллик ёки бозор самарасиз эканли-
гига ҳеч қачон ишонч ҳосил қилиб бўлмайди. Тадқиқотчилар ҳар
қандай аномалияларни бартараф этиш учун турли омилларни қў-
шиб, моделдаги даромадни тўлиқ тушунтириш умидида ўз модел-
ларини ўзгартиришлари мумкин.
Моделлаштириш тестида альфа сифатида ҳам танилган ано-
малия, модель ишлаб чиқарувчига моделдаги омилларнинг да-
ромадларини мукаммал башорат қила оладими ёки йўқми деган
сигнал сифатида ишлайди. Бироқ альфа мавжуд экан, қўшма гипо-
тезага кўра нотўғри моделнинг хулосаси ҳам, бозор самарасизлиги
ҳам чиқарилиши мумкин эмас. Фама (1991) ҳам бозор самарадор-
лигини ўз-ўзидан синаб кўриш мумкин эмаслигини таъкидлайди.
Мувозанатнинг баъзи бир модели, яъни актив-баҳолаш модели би-
лан биргаликда синовдан ўтказилиши керак дейди.
164