Page 161 - Nobel_10.02.25_Neat
P. 161

ИЛМИЙ-ОММАБОП РИСОЛА , II ҚИСМ


                Улар [Европада] АҚШдагидек маош ололмаслиги аниқ. Лекин
         ҳеч бўлмаганда, улар учун яхши муҳит бўлади, уларга ҳурмат кўр-
         сатилади, меритократия ҳурмат қилинади, шу орқали энг яхшилар
         юқори лавозимларга кўтарилади. Буни амалга оширишнинг ечим-
         лари бор. Университетлар бошқаруви жуда муҳим, фан жуда муҳим.
         Бу бошқарув ҳеч қандай харажат талаб қилмайди. Бу фақат мерито-
         кратия ва шунга ўхшаш нарсаларни таъминлаш учун қонунчилик
         базасини талаб қилади.

                Бу  мавзуни  муҳокама  қилишга  вақтимиз  камлик  қилади.
         Аммо биласизми, агар сизда жуда самарали тизим мавжуд бўлса,
         унда сиз чет элга кетган талабаларингизнинг бир қисмини ортга
         қайтара  оласиз.  Уларнинг  қайтиши  жуда  муҳим  аҳамиятга  эга  бўла-
         ди,  чунки  улар  талабаларни  ўқитади,  ҳукуматга  тавсиялар  беради,
         корхоналарга  маслаҳат  беради,  шунингдек,  мамлакат  ичида  янада
         глобалроқ муҳитни яратади.
                Мухбир: Давлатнинг олий таълим бозоридаги ўрни қандай бў­
         лиши керак? Бу саволни беришимга сабаб, Ўзбекистондаги барча уни­
         верситетлар  давлатга  тегишли  ёки  давлат  томонидан  лицензияла­
         нади, барча талабаларга бир хил, ягона стандартдаги давлат дипломи
         берилади. Давлатнинг бундай регуляцияси ва олий таълим бозоридаги
         иштироки ҳақида қандай фикрдасиз? Ҳукумат бу чораларни истеъмол­
         чиларни сифатсиз таълим ва фирибгарликдан ҳимоя қилиш зарурати
         билан изоҳлайди.

                Жан Тироль: Менимча, асосий масала давлат ёки хусусий
         секторда  эмас.  Асосий  масала  университетларнинг  ўзи  инноваци-
         ялар қилиши учун мавжуд бўлган рағбатларда. Жараён давомида
         ўз дастурлари ва ҳоказоларда энг кўп инновацияларни нафақат
         тадқиқотчилар,  балки  университетлар  қилади.  Менимча,  шу  –  энг
         муҳим нарса.

                Университетлар  ўз  сифатини  яхшилашига  рағбат  бўлиши
         учун улар ўртасида рақобат бўлиши керак. Бу ерда гап нафақат энг
         яхши  университетлар  ҳақида,  балки  қуйи  даражадаги  универси-
         тетлар  ҳақида  ҳам  кетяпти,  чунки  улар,  масалан,  ўқитиш  масала-
         сида жуда муҳим бўлиши мумкин. Улар жуда яхши таълим бериши
         ва талабалар учун яхши шароит яратиши мумкин.



                                                                                     159
   156   157   158   159   160   161   162   163   164   165   166