Page 157 - Nobel_10.02.25_Neat
P. 157
ИЛМИЙ-ОММАБОП РИСОЛА , II ҚИСМ
Манба: www.gazeta.uz
ман. Сиз Тошкентга олиб келадиган бир неча темирйўл линиялари
ва бекатларини қурмайсиз-ку. Бу жуда қийин нарса. Демак, бу ерда
табиий монополиялар мавжуд.
«Лекин поездларга техник хизмат кўрсатиш, поездларни
бошқаришда рақобат муҳитини юзага келтириш мумкин. Электр
энергияси ҳам катта масала. Электр энергиясида юқори кучлани-
шли ва паст кучланишли тармоқ мавжуд бўлиб, сиз уларни таби-
ий монополия сифатида қолдириб, регуляция қилишингиз лозим.
Лекин масалан, қайта тикланадиган энергия ишлаб чиқариш соҳа-
си тўлақонли рақобатга эга бўлиши мумкин. Бу бўлиб юборишга
мисоллар эди. Лекин булар нисбатан оддий саноат тармоқлари».
Google эса бунинг акси, чунки у жуда тез ўзгариб туради. Бўлиб
юбориш нуқтаси жуда тез алмашади. Масалан, олдинроқ қидирув
тизими бўлиб юбориш нуқтаси сифатида кўрилган бўлса, сунъий
интеллект билан боғлиқ вазият туфайли эндиликда бу нуқта уму-
ман бошқа жойда бўлиши мумкин. Microsoft’да бўлиш нуқтаси опе-
рацион тизим эди. Ҳозир у ҳам ўзгармоқда. Microsoft бошқа соҳалар-
да ҳам анча кучайди. Вазият жуда тез ўзгаряпти.
155