Page 152 - Nobel_10.02.25_Neat
P. 152
ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
«Яъни бозор механизми жуда муҳим. Бозор механизми тўғри
сигналларни, масалан, сув тақчиллиги, углерод чиқиндилари
ва бошқалар ҳақидаги сигналларни олишингиз учун керак. Шу-
нинг учун ҳам қарорларни бозор қабул қилиши муҳим, аммо бу жа-
раён ҳукумат томонидан сув тақчиллиги ёки углерод нархи бўйича
бериладиган тўғри сигналлар билан кечиши лозим».
Мухбир: Давлатнинг иқтисодиётдаги ҳажми ва монополия юза
га келиши эҳтимоли ўртасида боғлиқлик борми?
Жан Тироль: Ишончим комил эмас. Айтмоқчиманки, масала
давлат иштироки нега катта эканида. Дейлик, давлатнинг иқти-
содиётдаги ҳажми жуда кўп давлат корхоналари мавжуд бўлгани
учун катта бўлиши мумкин. Улардан баъзилари монополия бўлиши
ҳам мумкин, чунки монополиялар ўзини ҳимоя қилишни сўраб ту-
ради. Ёки давлат болаларнинг таълим олишига сармоя киритаёт-
гани сабабидан иқтисодиётда катта улушга эга бўлиши мумкин. Бу,
албатта, мақбулроқ вазият. Шунингдек, давлат ижтимоий (социал)
бўлгани туфайли ҳам унинг иқтисодиётдаги иштироки катта бўли-
ши мумкин. Давлат иштирокининг катталиги кўплаб сабабларга,
омилларга бориб тақалиши мумкин. Умуман, давлатнинг иқтисо-
диётдаги ҳажми ва монополия ҳамда тармоқлардаги монополла-
шув даражаси ўртасида боғлиқлик бор, деб шунчаки айта олмайсиз.
Мухбир: Бу катта ҳажмнинг сабаби саноат сиёсати бўлсачи?
Жан Тироль: Юқорида айтиб ўтганимдек, саноат сиёсати-
нинг яхши ва ёмон томонлари мавжуд. Яхши томони шуки, у инно-
вацияларни рағбатлантиради. Улар буни ўзлари инновацияларни
амалга ошириш орқали эмас, фундаментал тадқиқотлар ва талаба-
лардаги кўникмаларни ривожлантириш, шунингдек, бошқа турли
сиёсатлар орқали инновациялар учун керакли муҳитни яратиш
орқали қилади. Бу жуда яхши саноат сиёсати. Тўғри амалга оши-
рилса, мамлакат учун жуда фойдали бўлади.
Аммо ким муваффақият қозонишини ҳал қиладиган саноат
сиёсати ахборот билан боғлиқ муаммолар туфайли унчалик жо-
зибадор эмас. Ҳатто меҳрибон ҳукумат ҳам ресурсларни қаерга
йўналтиришни аниқлашда қийинчиликка учраши мумкин. Мисол
учун, сиз углерод чиқиндиларини камайтирмоқчи бўлсангиз, во-
150