Page 149 - Nobel_10.02.25_Neat
P. 149

ИЛМИЙ-ОММАБОП РИСОЛА , II ҚИСМ


                2024  йил  16  октябрь  куни  Тошкентдаги  Янги  Ўзбекистон
         университетида  Марказий  Осиё  университетлари  форуми  бў-
         либ  ўтди.  Форум  доирасида  Ўзбекистон  пойтахтига  бир  қатор
         олимлар  ташриф  буюрди  ҳамда  уларнинг  учрашув  ва  маъруза-
         лари  ташкил  этилди.  «Gazeta.uz»  меҳмонлардан  бири,  иқтисо-
         диёт  бўйича  2014  йилги  Нобель  мукофоти  совриндори  Жан  Ти-
         роль  билан  суҳбатлашди.
                Суҳбат  давомида  франциялик  иқтисодчи:  давлатнинг  иқтисо­
         диётдаги роли, монополиялар қаердан пайдо бўлиши, уларга қарши қан­
         дай курашиш мумкинлиги ва олимларнинг ижтимоий масъулияти ҳа­
         қидаги саволларга жавоб берди.
                Баҳодир  Абдуллаев:  Профессор Тироль, сиз билан суҳбатла­
         шиш имконига эга бўлиш мен учун шараф. Суҳбатни бошлашдан олдин
         баъзи тушунчаларга ойдинлик киритиб олсак, дегандим. Сиз учун мо­
         нополия нима?

                Жан  Тироль:  Монополия  –  бозордаги  вазиятга  жуда  катта
         таъсир кўрсата оладиган корхона. Бу орқали у нархни оширса ҳам
         ёки  паст  сифатли  маҳсулот  ишлаб  чиқарса  ҳам  истеъмолчилари-
         ни йўқотмайди, чунки бошқа муқобил йўқ. Мана шу – монополия
         ва  бу  жамият  учун  ёмон.  Жамият  учун  ёмон  эканига  икки  сабаб
         мавжуд.

                Биринчиси,  нархлар  юқори  ёки  сифат  паст  экани.  Иккинчи
         сабаб эса, монополиялар инновациялар билан кўп ҳам шуғуллана-
         вермайди. Чунки уларнинг ҳаёти осон. Шундан келиб чиқиб, улар
         инновация  қилишлари  шарт  эмас,  чунки  барибир  мижозларини
         йўқотмайди. Шунинг учун  ҳам монополияларга  қарши  сиёсат бў-
         лиши лозим.
                Мухбир:  Турли  мамлакатларнинг  монополияга  қарши  орган­
         лари  монополияларни  турлича  аниқлайди.  Масалан,  корхоналарни
         бозордаги улушига қараб монополия сифатида баҳолаш кўп кузатила­
         ди. Сизнингча, бу ўлчов тўғрими?

                Жан  Тироль:  Бу  биринчи  ўлчов.  Охир-оқибат,  иқтисодчи
         сифатида  бизга  маълумки,  фақат  бозордаги  улушнинг  ўзигина
         буни билиш учун етарли эмас. Чунки бошқа корхоналардан яхши-
         роқ маҳсулот ёки хизмат таклиф қилиб ҳам бозорда катта улушга


                                                                                     147
   144   145   146   147   148   149   150   151   152   153   154