Page 151 - Nobel_10.02.25_Neat
P. 151
ИЛМИЙ-ОММАБОП РИСОЛА , II ҚИСМ
ки улар инновация қилади, улар бутунлай янги нарсалар яратади.
Баъзилари эса номуносиб, чунки бундай монополиялар қандайдир
имконият орқали пайдо бўлиб қолган ёки сиёсатчилар билан дўст
бўлгани туфайли шундай мавқега эга бўлиши мумкин.
Шунинг учун биз монополияларни бир-биридан фарқлаши-
миз керак. Масалан, АҚШда монополиялар ноқонуний эмас. Мо-
нополияларнинг мавжудлиги – қонуний. Бу ердаги ноқонуний
нарса – ҳукмрон мавқени суиистеъмол қилиш. Бу тушунчалар
бир-биридан бироз фарқ қилади.
Мухбир: Бунда давлат томонидан олиб борилаётган саноат сиё
сатининг ўрни қандай?
Жан Тироль: Саноат сиёсатида турли роллар мавжуд. Ма-
салан, саноат сиёсати орқали фундаментал тадқиқотлар ўтказиш
ёки фундаментал тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш орқали ин-
новацияларни рағбатлантириш мумкин. Шунингдек, таълимни
ҳам, албатта. Бу оддийроқ роль. Лекин бунда ҳам сиз пул самарали
ишлатилиши учун яхши давлат бошқарувига муҳтож бўласиз.
«Ҳукумат нима қилиш кераклигини ҳал қиладиган сано-
ат сиёсатига ҳам турли мисоллар бор. Иқтисодий фаолиятда ким
муваффақият қозониши анча мунозарали масала, чунки ҳукумат
нима муваффақиятли бўлиши ва нима ўхшамаслигини ҳал қилиш
учун етарлича маълумотга эга бўлмаслиги мумкин».
Мисол учун, қишлоқ хўжалиги соҳасини олайлик. Қишлоқ
хўжалигида сиз қайси экин фойдалию қайси бири фойдасиз бў-
лишини билмайсиз. Дейлик, сув танқис бўлган жойда бўлсангиз,
одамлар уни исроф қилмасликлари учун сувни нархлаш муҳим.
Одамлар сув танқис эканини англаши учун нарх етарли даражада
баланд бўлиши ҳам муҳим.
Шундан кейин вазият ўзгара бошлайди, чунки экин экилади-
ган ҳудудлар ҳам, экинларнинг турлари ҳам ўзгара бошлайди. Ма-
салан, сув танқислиги кучли сезиладиган ҳудудларда фермерлар
кўп сув талаб қилмайдиган экинлар эка бошлайди ва бу анча са-
марали бўлади. Сув кўп бўлган ҳудудларда эса бунинг фарқи йўқ.
Шунинг учун улар бошқа турдаги экинларни етиштиради.
149