Page 156 - Nobel_10.02.25_Neat
P. 156

ИҚТИСОДИЁТ  ИЛМИ ОСМОНИДА  ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР


                Таъкидлаб  ўтишим  керак,  мен  Ўзбекистон  бўйича  эксперт
         эмасман.  Аммо  сиз  корхоналарингиз  бунга  тайёрланишини  ис-
         тайсиз. Шунингдек,  дунё  бозорларига  очилиш  бўйича  муддатлар-
         га  ҳам  амал  қилиш  керак,  айни  вақтда  буни  кўп  кечиктирмаслик
         керак.  Сиз  компанияларингиз  ҳақиқатан  ҳам  глобал  бозорга  қў-
         шилиши кераклигини уларга тушунтиришни истайсиз.

                Кейинчалик  нима  сотиш  кераклиги  устидан  қарор  қабул
         қила олмайсиз, чунки бу сизнинг ресурсларингизга боғлиқлигини
         биласиз. Бу қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ёки саноат маҳсулот-
         лари, хизматлар  бўлиши  мумкин. Бу  мамлакат ичидаги  кўникма-
         ларингиз,  табиий  ресурсларингиз,  имкониятларингизга  боғлиқ
         бўлади. Булар ҳақида эса сизга бозор маълумот беради, албатта. Ле-
         кин бу ерда энг муҳим нарса – компанияларингизни ҳақиқатан ҳам
         такомиллашишга мажбур қиладиган рақобат қилишга рағбат.

                Мухбир: АҚШда вақти­вақти билан технологик гигантларига
         қарши антимонопол ҳаракатлар бўляпти. Мисол учун, Google каби ком­
         панияларни бўлиб юбориш керакми ёки йўқми, деган баҳс­мунозаралар
         бор. Сиз бу ҳақда қандай фикрдасиз?

                Жан Тироль: Google’ни бўлиб юбориш, масалан, АТ&Т’ни бў-
         лишдан  кўра  анча  мураккаб.  Ёдингизда  бўлса,  АТ&Т вертикал  ин-
         теграциялашган  телекоммуникация  компанияси  эди.  Ўша  пайтда
         муаммоли нуқта истеъмолчидан провайдерга борувчи тармоқ эди.
         Уйингизга борган мис кабель асосий муаммоли нуқта эди, бу симни
         яна бир марта тортиб келиш жуда қийин эди.
                Ҳозир биз буни сунъий йўлдош орқали қилишимиз мумкин,
         лекин  ўша  пайтда  бунинг  имкони  йўқ  эди.  Улар  қилган  асосий
         иш маҳаллий тармоқни ажратиб олиш бўлди. Улар буни Baby Bells
         деб  аташган.  Кейинчалик  шаҳарлараро  ва  халқаро  қўнғироқлар
         бозорида катта рақобат юзага келди. Улар ҳозир сизда мавжуд бўл-
         ган хизматларни тақдим этолмаган, шу боис ўз даврида бу жуда од-
         дий саноат эди.

                Албатта,  бу осонликча бўлмаган.  Лекин маҳаллий линиялар
         ва шаҳарлараро хизматлар ўртасида аниқ бўлиниш нуқтаси мавжуд
         эди.  Темирйўл  масаласида  ҳам  шундай  –  мен  табиий  монополия
         бўлган  йўллар  ва  станцияларни  ажратиб  олишни  назарда  тутяп-


         154
   151   152   153   154   155   156   157   158   159   160   161