Page 153 - Nobel_10.02.25_Neat
P. 153

ИЛМИЙ-ОММАБОП РИСОЛА , II ҚИСМ


         дородга  сармоя  киритишингиз  керакми  ёки  бошқа  углерод  изла-
         ри билан боғлиқ лойиҳаларгами? Биз нима ишлашини аниқ бил-
         маймиз, шундай экан, бу масалада самимий бўлишимиз лозим.

                Шунинг  учун  ҳам  асосан  углерод  нархини  белгилаш  орқа-
         ли углеродни камайтиришга рағбатлар бериш яхшироқ. Углерод-
         ни нархлашимиз, яшил инновацияларни рағбатлантириш орқали
         [иқтисодий  агентларга]  рағбатлар  беришимиз  мумкин.  Лекин  ба-
         рибир қарор қабул қилиш қийин, чунки адашишимиз ҳам мумкин.
         Умуман олиб айтганда, қандай қилса тўғри бўлишини ҳеч ким бил-
         майди.

                Мухбир: Оддий фуқаро нуқтаи назаридан монополия яхши ёки
         ёмон  эканини  тушунтириб  бера  оласизми?  Нега  ёмон  ёки  нима  учун
         яхши? Сизнингча, иқтисодиётнинг қайси соҳаларида давлат монополи­
         яга эга бўлиши лозим?

                Жан Тироль: Яхши савол. Истеъмолчиларга зарар бўладиган
         ҳар  қандай  жойда,  масалан,  одамларда  қарамлик  келтириб  чиқа-
         рувчи  ўйинларда.  Бу  билан  хусусий  сектор  шуғулланса  ҳам,  ҳуку-
         мат  буни  ҳеч  бўлмаганда  қарамликни  камайтириш  учун  назорат
         қилса, яхши бўлади. Алкоголь, қарамлик келтириб чиқариши мум-
         кин бўлган моддалар ва ҳоказо масалаларда ҳам шундай.
                «Лекин  умумий  айтганда,  давлат  ишлаб  чиқарувчи  бўлмас-
         лиги  лозим  –  буни  тушуниш  жуда  муҳим.  У  электр  тармоғи  ёки
         темирйўл  тармоғи  ва  шунга  ўхшаш  нарсаларни  яратиши  лозим.
         Шунингдек, давлат хусусий сектор бошқара олмайдиган нарсани –
         ҳуқуқий  базани,  қонуний  ҳуқуқларни,  қонуний  аниқликни  ярати-
         ши лозим. Бу хусусий сектор учун жуда муҳим».

                Шулар  яратилгач,  самарадорлик  хусусий  сектор  томонидан
         таъминланади. Ҳукумат у ерда қилиши керак бўлган нарса, асосан,
         рақобат  сиёсати  орқали  монопол  кучларни  назорат  қилиш  ҳамда
         рақобат  ва  инновациялар  мавжуд  эканига  ишонч  ҳосил  қилиш-
         дир. Мана шу нарса давлат айнан қаерда муҳим эканини кўрсата-
         ди. Давлат футболчи эмас, ҳакамдир. Ҳа, давлат саноат ўйинидаги
         футболчи эмас. У – ҳакам. Ҳакам эса ҳамма рақобатлаша олишига
         ишонч ҳосил қилиши керак.



                                                                                     151
   148   149   150   151   152   153   154   155   156   157   158