Page 155 - Nobel_10.02.25_Neat
P. 155
ИЛМИЙ-ОММАБОП РИСОЛА , II ҚИСМ
Жан Тироль: Мен рақобат ривожланиш учун яхши нарса деб
ўйлайман. Агар сиз, масалан, Хитойга назар солсангиз, у ерда 1980
йилдан бери анча ўзгарган нарса бу – корхоналар ва ҳудудлар ўрта-
сидаги рақобат. Бу жуда муҳим эди.
Сиз Жануби-Шарқий Осиёда нималар содир бўлганини ҳам
биласиз. Масалан, Корея, Япония, Сингапур ёки Тайванни олай-
лик. Иккинчи Жаҳон урушидан кейин улар жуда камбағал эди.
Кейинчалик эса улар жуда яхши ривожланган иқтисодиётга ай-
ланди. Бунинг сабаблари жуда кўп. Лекин муҳим сабаблардан
бири - етарлича рақобатни таъминлаш эди.
«Баъзида рақобат мамлакатга ташқаридан келади, ичкари-
дан эмас. Чунки сизда кўплаб йирик корхоналар мавжуд бўлиши
учун малака етарли бўлмаслиги мумкин. Лекин баъзида рақобат,
масалан, савдо тўсиқларини босқичма-босқич олиб ташлаш орқа-
ли ҳам четдан келади. Бу орқали сиз монополияларни тийиб ту-
расиз. Агар улар янгилик қилмаса, яхшироқ ишламаса, яхши нарх
белгиламаса, рақобатда ютқазади».
Мухбир: Монополияга қарши кураш бошқа мақсадлар учун воси
тага айланиб қолмаслиги учун нима қилиш керак?
Жан Тироль: Нимани назарда тутяпсиз?
Баҳодир Абдуллаев: Мен монополияга қарши сиёсат қайсидир
нуқталарда иқтисодий ўсишимизга тўсқинлик қилиши мумкинлиги
ҳақида ўйлаяпман.
Жан Тироль: Сизда танлов бор. Айтмоқчиманки, сиз иқти-
содиётингизни бутун дунёга очишингиз мумкин ва шунда рақобат
ташқаридан келади. Ёки сиз протекционистга айланасиз ва мам-
лакат ичидаги монополияларга дуч келасиз. Бунинг олдини олиш
учун эса сизга жуда кучли рақобат сиёсати керак бўлади. Биласиз-
ми, катта эҳтимол билан, сизга иккаласи ҳам керак.
Менимча, савдо тўсиқларини олиб ташлаш жуда муҳим. Ле-
кин буни аста-секинлик билан қилиш керак, токи корхоналарин-
гизда вақт бўлсин. Албатта, Ўзбекистон учун жуда узоқ вақт ўтиб
бўлди.
153