Page 150 - Nobel_10.02.25_Neat
P. 150
ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
эга бўлган фирмалар ҳам бўлиши мумкин. Уларга доимо босимда
ушлаб турувчи рақобат муҳити таҳдид солиб туради.
Аксинча, биз бозор улуши паст, лекин жуда қудратли корхо-
наларни ҳам биламиз. Мен аввалроқ платформалар иқтисодиё-
тини муҳокама қилгандим. Мисол учун, саёҳат бозорида Booking.
com платформасининг улуши 20 фоизни ташкил этиши мумкин.
Лекин айни вақтда, у ўзининг мижозлари устидан монополияга
эга бўлиши эҳтимоли мавжуд.
Чунки бизнес фойдаланувчилари, масалан, меҳмонхоналар
Booking мижозларига фақат Booking орқали «етиб боришлари» мум-
кин. Шу боис, бу мураккаброқ масала. Бозордаги улуш бирламчи
кўрсаткич сифатида фойдали бўлиши мумкин, лекин корхонанинг
бозорга таъсир кучи ҳақиқатан ҳам катта ёки кичиклигини фақат
яхши таҳлил орқалигина билиш мумкин.
Мухбир: Карлос Слим ва Билл Гейтс ўртасида қандай фарқ
бор?
Жан Тироль: Билл Гейтс, албатта, барча технологик тад-
биркорлар сингари, жуда кўп инновациялар қилган. Бошқа мил-
лиардерлар ҳам борки, уларнинг бойлиги асосан ҳукумат билан
дўстлик алоқалари ёки бошқа бирор имкониятдан ҳосил бўлади.
Улар, масалан, баъзи хомашё материалларини ёки шунга ўхшаш
нарсаларни хусусийлаштиришга муваффақ бўлган. Албатта, би-
ринчи тоифадагилар ўз бойликларига кўпроқ лойиқ, чунки улар
нафақат ўзлари учун қиймат олади, балки жамият учун ҳам қиймат
яратади.
Лекин инсоният учун жуда кўп қиймат яратган Билл Гейтс-
дек одам ҳам, Google ҳам, Apple ва барча технология компания-
лари ҳам монополист бўлиши мумкин, албатта. Улар ҳам иқтисо-
диётга зарар етказиши мумкин. Тўғри, улар ажойиб хизмат ишлаб
чиқяпти, шунинг учун уларнинг мевасини олишга ҳам лойиқ.
Шу билан бирга, улар қоидалар бўйича ҳаракат қилишлари ва
монопол мавқеини суиистеъмол қилмасликлари керак.
Мухбир: Сизнингча, жамиятда монополия қандай пайдо бўла
ди?
Жан Тироль: Бу аввалги савол билан боғлиқ. Биласизми, баъ-
зи монополиялар бундай мавқега муносиб бўлиши мумкин, чун-
148