Page 154 - Nobel_10.02.25_Neat
P. 154

ИҚТИСОДИЁТ  ИЛМИ ОСМОНИДА  ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР


                Мухбир:  Қандай  қилиб  давлат  саноат  сиёсати  орқали  ярат­
         ган монополияларини йўқотиши ёки уларни эркин бозорга қайтариши
         мумкин?


                Жан  Тироль:  Сиз  хусусийлаштириш  ҳақида  гапиряпсиз,
         тўғрими?

                Баҳодир Абдуллаев: Ҳа.

                Жан  Тироль:  Булар  қийин  масалалар,  чунки  биз,  хусусан,
         собиқ  совет  республиккаларида  хусусийлаштириш  жараёнлари
         жуда  нотенг  шароитларда  ўтказилганини  кўрдик.  Баъзи  йирик
         корхоналар  олигархлар  ёки  шунга  ўхшаш  инсонлар  қўлига  топ-
         ширилди. Бу – муаммо.

                Турли  хил  эҳтимолий  сценарийлар  мавжуд.  Агар  сизда
         рақобатбардош харидорлар бозори бўлса, сиз бундай корхоналар-
         ни сотишингиз мумкин. Асосан рақобат етарли эканлигига ишонч
         ҳосил  қилиш  лозим.  Бу  фақат  битта  ёки  иккита  харидор,  дегани
         эмас.  Рақобат  баъзан  чет  элдан  кириб  келиши  мумкин,  агар  чет
         элликлар  тўғри  нархда  сотиб  олса,  савдо  яхши  бўлиши  ҳам  мум-
         кин.

                Албатта, бу ерда мақсад мамлакатни ёки унинг бойликларини
         тортиб олиш эмас. Чет элликлар мулкни тўғри нархда сотиб оли-
         ши муҳим. Ёки бозорда бу нархни тўлай оладиган маҳаллий ишти-
         рокчилар  ҳам  бўлиши  мумкин.  Шунингдек,  сиз  корхоналарнинг
         маълум улушларини фуқароларга беришингиз ёки улушларни со-
         тишдан  тушган  маблағни  тадқиқот,  таълим ва шунга  ўхшаш  мақ-
         садларга йўналтиришингиз ҳам мумкин.
                «Биласизми, бу қийин масала. Чунки сиз бутун иқтисодиёт
         давлатга тегишли бўлган нуқтадан бошлаяпсиз. Ҳаммаси давлат
         назоратида ва сиз хусусий бозорга ўтмоқчисиз. Мен қаттиқ регул-
         яция қилинадиган бозор эмас, хусусийси тарафдориман. Олдин-
         гизда активларни кимгадир сотишингиз керак бўлган босқич бор
         ва уларни қайсидир олигархга бериш ёки ўз нархидан паст баҳо-
         да сотиш – сиз энг хоҳламайдиган нарсалардан бири. Шу боис сиз
         рақобат муҳитини яратишингиз керак».
                Мухбир: Монополияга қарши қонунчилик ва ривожланишга тў­
         сиқлар ўртасидаги чегара қаерда?


         152
   149   150   151   152   153   154   155   156   157   158   159