Page 160 - Nobel_10.02.25_Neat
P. 160
ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
Мухбир: Сизга таълим ҳақида бир неча савол бермоқчиман.
Олим сифатида самарали олий таълим тизими қандай қурилади, деб
ўйлайсиз? Бунда давлатнинг роли қандай бўлиши лозим?
Жан Тироль: Давлатнинг роли жуда муҳим, чунки у олий
таълим ва илмий тадқиқотларни маълум даражада молиялашти-
риши керак. Албатта, сиз шартнома тўловлари орқали ҳам буни
молиялаштиришингиз мумкин, лекин бунда фақатгина қурби ет-
ган уй хўжаликларигина шартнома тўловларини тўлаши мумкин
бўлиб қолади.
Агар сиз кенгроқ аудиторияни қамраб олмоқчи бўлсан-
гиз, стипендиялар беришингиз ва университетларни молиялаш-
тиришингиз керак. Бу эса Ўзбекистондек мамлакатда айниқса,
муҳим – сизда шунча ёшлар бор, уларга тўғри йўл билан таълим бе-
риш жуда муҳим. Ёшлар, албатта, Ўзбекистон учун жуда катта бой-
лик, лекин улар ўқимишли, малакали ҳам бўлиши керак.
Албатта, бу йўл университетдан олдинроқ, мактабдан бошла-
нади. Аммо кейинчалик университет тизими ҳам муҳим аҳамият-
га эга. Бундан ташқари, давлат фундаментал, илғор тадқиқотлар-
ни ҳам молиялаштириши керак. Буни амалга ошириш учун тўғри
бошқарувни йўлга қўйиш лозим. Буни қисман АҚШдагидек амалга
ошириш мумкин. Мен Европада ҳам шундай қилишини истардим.
Бу – муҳим.
Аммо алал-оқибат, инновациялар ҳукуматдан эмас, тадқи-
қотчилардан чиқади. Вазифа шу тадқиқотчиларни жалб қилиш-
да. Менинг Тошкентдаги маърузам давомида муҳокама қилинган
масалалардан бири ҳам одамларни қандай қилиб ўз мамлакатида
ушлаб қолиш мумкинлиги ҳақида бўлди.
Биз Европада ҳам шундай муаммога дуч келяпмиз: қандай
қилиб одамларни ўзимизда олиб қолишимиз, уларнинг АҚШга ке-
тишининг олдини олишимиз мумкин, деб бош қотиряпмиз. Баъзи
одамларнинг АҚШга боргани яхши, лекин сиз ҳамма ҳам АҚШга
кетиб қолишини истамайсиз. Сиз уларнинг ортга қайтишини хоҳ-
лайсиз. Бунинг учун эса уларга яхши муҳит яратиб бериш керак,
шунда улар қайтиш учун рағбат кўради.
158