Page 163 - Nobel_10.02.25_Neat
P. 163
ИЛМИЙ-ОММАБОП РИСОЛА , II ҚИСМ
Агар сиз чекка ҳудуддан, камбағал оиладан бўлсангиз, уни-
верситетга ўзига тўқ оилада, етарли шароит мавжуд муҳитда катта
бўлган одам каби тайёрлана олмаган бўлишингиз мумкин. Тала-
баларнинг баъзилари жуда яхши, баъзилари эса ёмон тайёргар-
лик кўрган бўлади. Сиз уларнинг барчасига етарли шароит яратиб
беришингиз керак. Аммо яхши тайёргарлик кўрмаган талабалар
босқичма-босқич кўтарилиб бориши учун сиз турли даражадаги
университетларга эга бўлишингиз керак.
Кейин улар ўқишдаги муваффақиятлари орқали элит уни-
верситетларга кўтарилиб бориши мумкин. Шу сабабдан сиз қуйи
даражадаги университетдан ўз йўлингизни бошлашингиз учун
шундай кўприкларга эга бўлишингиз керак. Шунда, муваффақи-
ятга эришсангиз, элит университетга кўтарилишингиз мумкин
бўлади.
«Аммо барча университетлар бир хил деган фикр – хом-
хаёл. Бу тўғри эмас ва бу, аслида, яхши тайёргарлик кўрмаган
талабалар учун ёмон. Улар ўзлари ўзлаштириб кета олмайди-
ган муҳитга жойлаштирилади. Улар ақлли, ғайратли бўлишлари
мумкин, лекин яхши тайёргарлик кўрмаганликлари сабаб, бари-
бир у муҳитни ўзлаштириб кета олмайди».
2024 йил, 16 октябрь
161