Page 169 - Nobel_10.02.25_Neat
P. 169

ИЛМИЙ-ОММАБОП РИСОЛА , II ҚИСМ


                Мухбир:  Сизнинг ибрат олишга арзийдиган шахсингиз ким ва
         нима учун?

                Юджин  Фама:  Менинг  профессорларим.  Талабалигимдаги
         иккита  устозим  бор  эди:  бири  Нобель  мукофоти  соҳиби  Мертон
         Миллер, иккинчиси эса статистика мутахассиси Гарри Робертс эди.
         Бу икки инсон менга илҳом берган. Ўша пайтларда дарсларда ҳеч
         нарса  ўрганмаганман.  Диссертациямни  ёзишни  бошлаганимда,
         маълумотларни  ҳақиқатан  ҳам  хотирамга  сингдириб,  улар  устида
         ишлашни  ва  эслаб  қолишни  бошладим.  Асосан,  бу  икки  киши
         билан  яккама-якка  ишлаш  менга  кўп  нарса  берди.  19  ёшимда
         уйланганман,  бир  фарзандли  эдик.  Бу  ҳам  менга  туртки  бўлди,
         яъни диссертациямни тезроқ тугатиб, иш топишни хоҳлардим.
                Мухбир: Молия соҳасидаги фаолиятингиз ҳақида гапириб бера
         оласизми?

                Юджин  Фама:  Мен  молия  ҳақиқий  фан  бўлмасидан  ол-
         дин  бошлаган  эдим.  Ўшанда  ҳеч  нарса  йўқ  эди:  молия  бўйича
         журналлар ҳам, бошқа нарсалар ҳам. Ўша пайтда ҳамма нарса янги
         эди.  Дастлаб  бу  соҳанинг  амалиётга  кириб  бориши  учун  маълум
         вақт  кетди,  аммо  кейин  бу  жараён  портлаш  ёки  шаршара  каби
         тезлашиб кетди. Аввалига амалий дунё, инвестиция олами янгича
         фикрлаш  тарзига  ўтиши  учун  ўн-ўн  беш  йил  керак  бўлди.  Аммо
         улар  буни  қабул  қилгач,  энди  доимо  бизнинг  ишимизни  кузатиб
         боришади,  нима  содир  бўлаётганини  ва  бу  янгиликларни  ўз
         маҳсулотларига  қандай  киритиш  мумкинлигини  кўришади.
         Молия  ҳақиқатан  ҳам  амалий  фан.  Агар  тадқиқот  натижаси
         самара  берса  ва  аҳамиятли  бўлса,  у  жуда  тез  қўлланилади.
                                                                   2013 йил, 6 декабрь













                                                                                     167
   164   165   166   167   168   169   170   171   172   173   174