Page 202 - Nobel_10.02.25_Neat
P. 202
ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
ПИТЕР ДАЙМОНД
Питер Артур Даймонд 1940 йил 29
апрелда туғилган америкалик иқтисод-
чи. У 1980 йиллар охири ва 1990 йиллар-
да АҚШ ижтимоий таъминот сиёсатини
таҳлил қилиш ва ижтимоий хавфсизлик
бўйича маслаҳат кенгашида маслаҳатчи
сифатидаги фаолияти билан машҳур.
2010 йилда Дейл Т. Мортенсен ва
Кристофер А. Писсаридес билан бирга
Иқтисодиёт фанлари бўйича Нобель хо-
тира мукофотига сазовор бўлган. Питер
Артур Даймонд Массачусетс технология
институти профессоридир. 2011 йил 6
июнь куни у 14 ой давомида республикачиларнинг чидаб бўлмас
қаршиликларини баҳона қилиб, Федерал резерв бошқарув кенга-
ши аъзолигига номзодини қайтариб олди.
ПИТЕР ДАЙМОНД БИЛАН СУҲБАТ
Питер Даймонд билан телефон орқали интервью 2010 йил
11 октябрда Сверигес Риксбанкнинг Алфред Нобель хотирасига
бағишланган иқтисодиёт фанлари бўйича мукофоти эълон қилин-
ганидан сўнг дарҳол ёзиб олинган. Интервью олувчи – Nobelprize.
org сайти бош муҳаррири – Адам Смит (мухбир).
Питер Даймонд: Алло?
Мухбир: Алло, профессор Даймонд, мен Стокголмдаги Нобель
мукофоти вебсайтидан қўнғироқ қилаётган Адам Смитман.
Питер Даймонд: Эшитаман.
Мухбир: Сизни мукофот билан табриклайман.
Питер Даймонд: Раҳмат.
200