Page 205 - Nobel_10.02.25_Neat
P. 205
ИЛМИЙ-ОММАБОП РИСОЛА , II ҚИСМ
Ишнинг асосий қисми ва иқтибосда кўрсатилган нарса
меҳнат бозори тадқиқоти бўлса-да, мен ялпи талаб роли бўйича
қилган ишимга ҳам ишора қилинган. Бу ерда гап шундаки, ҳатто
рационал кутилмаларни ҳисобга олганда ҳам, бир нечта мувозанат
ҳолатига дуч келишингиз мумкин. Шунинг учун, аслида нима
содир бўлишини аниқлаш учун бундан ҳам чуқурроқ таҳлил
қилишингиз керак. Бу баъзан иқтисодиётнинг қанчалик мўрт
бўлиши мумкинлигини тушуниш учун асос бўлади. Чунки одамлар
бошқалар маълум бир йўналишда ҳаракат қилишига ишонса,
ўзлари ҳам шу йўналишда ҳаракат қилиши мантиқан тўғри бўлади.
Бунга банк инқирози ёрқин мисол бўлади, аммо бу асосан Дуглас
Даймонднинг иши, у менга қариндош эмас!
Мухбир: Кристофер Писсаридис ва Дейл Мортенсен билан ҳам
яқиндан ҳамкорлик қилганмисиз?
Питер Даймонд: Йўқ, аслида қилмаганман. Яъни уларни
узоқ вақтдан бери танийман ва ишларига қойил қоламан. МИТда-
ги матбуот анжуманида айтганимдек, ишимни ривожлантиришда
муҳим босқичлардан бири Дейл Мортенсеннинг мақоласини ўқиш
бўлган. Бу унинг Крис билан ҳамкорлик қилишидан олдинги иши
эди. У Пуассон жараёнларидан шундай фойдаланганки, бу мен
назарда тутган динамикани ўрганиш учун жуда қимматли восита
эканлигини англадим. Шунинг учун, унинг бу мақоласини ўзим
учун жуда илҳомлантирувчи бўлганини тез-тез таъкидлайман.
Мухбир: Яхши, катта раҳмат. Кечқурун байрамни нишонлаш
учун бирор режа туза олдингизми?
Питер Даймонд: (Кулади) Уйқу мен учун асосий байрам
бўлади! Қайсидир пайт миям тўхтайди, танам эса ҳолдан тояди
ва эртага байрам қилиш учун етарли қувватга эга бўлиш ҳақида
ўйлаймиз.
Мухбир: Хўш, мен каби кўпчилик сизни безовта қилаётган бир
пайтда сизга хотиржам тун, осуда уйқу тилайман.
Питер Даймонд: Раҳмат.
Мухбир: Биз билан суҳбатлашганингиз учун раҳмат.
2010 йил, 11 октябрь
203