Page 208 - Nobel_10.02.25_Neat
P. 208
ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
Аммо Ауман шунчаки оддийлик ёки нохуш ҳолатлардан
четда бўлишни хоҳлаган оддий назариётчи олим эмас. У ҳаётий
ҳодиса ва муаммоларга қизиқади, ўз изланишлари натижалари-
ни уларга тадбиқ этади. У диндор ва Фаластинда жойлашган тур-
ли соҳаларга мослашган «Hebrew» Университети молиялашти-
рувчиларидан биридир.
РОБЕРТ АУМАН БИЛАН СУҲБАТ
Мухбир: Багел шаклланиши ҳақида суҳбатлашайлик.
Роберт Ауман: Тезисимга боғлиқ муҳим бир нарсани ай-
таман. Бакалаврлик давримда жуда кўп аналитик ва алгебра-
ик рақам назарияларини ўқиганман. Рақамлар назариясининг
ҳайратланарли томони шундаки, у қайсидир маънода жуда «та-
биий» ва содда шакллантирилган. Муаммоларни ечиш учун жуда
чуқур методлардан фойдаланади. Мактаб ўқувчиси Ферманинг
сўнгги теоремасини шунчаки тушуниши мумкин, аммо уни исбот-
лаш учун жуда чуқур усулларлар талаб этилади. Рақамлар назари-
ясининг яна бир қизиқ жиҳати шундаки, у мутлақо фойдасиз эди.
Бакалавирятдан сўнг, мен George Whiteheadнинг алгебра-
ик боғланишлар (topology) тўғрисидаги маърузасини тингладим.
George Whitehead тугунлар ҳақида (knots) кўп гапирмади, лекин
мен улар ҳақида эшитган эдим ва улар мени ҳайратга солди. Тугун-
лар (knots) рақамлар назариясига ўхшаш; муаммоларни шакллан-
тириш жуда оддий, мактаб ўқувчиси уларни тушуниши мумкин;
улар жуда табиий ва Ферматнинг охирги теоремасидан ҳақиқатга
яқинлик (реаллик) жиҳатларига эга. Лекин улар ҳақида умуман
бирор нарсани исботлаш жуда қийин. Бу алгебраик топология-
нинг (боғланишнинг) чиндан ҳам чуқур усулларини талаб қилади.
Рақамлар назарияси сингари, тугунлар назарияси ҳам мутлақо
фойдасиз эди.
Шундай қилиб, тугунлар назарияси (knots theory) мени ўзига
жалб қилди. Мен George Whiteheadнинг олдига бордим ва сиз би-
лан докторлик диссертациясини тайёрламоқчиман, илтимос, мен-
га муаммо беринг, дедим. Лекин ҳар қандай муаммоли мавзу эмас,
206