Page 203 - Nobel_10.02.25_Neat
P. 203
ИЛМИЙ-ОММАБОП РИСОЛА , II ҚИСМ
Мухбир: Агар рухсат этсангиз, суҳбатни хабар тарқалган
пайтда қаерда бўлганингизни сўрашдан бошламоқчи эдим?
Питер Даймонд: Янги Зеландияда бошланган саёҳатимнинг
сўнгги босқичида Сан-Франсискодан Бостонга тунги рейсда
учаётган эдим. Эрталаб соат еттида самолётдан тушганимда, бу
ҳақда ҳеч нарса билмасдим. Мени Аэропортда хотиним ва ўғлим
кутиб олишди. Улар ҳали бу ҳақда билишмаган эди, шу пайт
телефоним жиринглади. Бу мени табриклаш учун Лондондан
қўнғироқ қилган яқин дўстим Ник Стерн эди! Мен бу янгиликни
биринчи марта шундай билиб қолдим.
Мухбир: Хўш, лауреатликнинг дастлабки кунлари жуда банд
бўлгансиз. Бундай пайтда куннинг бошланиши жуда ғалати бўлса ке
рак.
Питер Даймонд: Ҳа! (Кулади) Мен буни аллақачон ҳис қил-
япман. Бундан ташқари, олдимда ҳали кун давомида қилинадиган
жуда кўп ишлар бор.
Мухбир: Шундай бўлса керак! Сиз бу эътибордан завқланадиган
лар тоифасиданмисиз?
Питер Даймонд: Ҳа ва йўқ, деб айтиш мумкин. Бу қизиқарли.
Баъзи хабарларни етказиш имконияти ҳам бўлади. Аммо бу одат-
да қиладиган ишларимни бажаришга тўсқинлик қилади. Албатта,
қайсидир пайт бунга қайтишим керак бўлади.
Мухбир: Қайсидир пайт, албатта. Хабарлар ҳақида гапириб
ўтдингиз. Бу имкониятдан фойдаланиб, бирор хабарни алоҳида тарғиб
қилаётган бўлсангиз керак?
Питер Даймонд: Хўш, бу ерда бўлиб ўтган матбуот анжуманида
АҚШда молиявий рағбатлантириш, йирик банкларни қутқариш
ҳақида саволлар берилди. Менимча, бу муҳим. Гарчи бу мукофотда
эътироф этилган нарсалар билан бевосита боғлиқ бўлмаса-да,
умумий мавзу доирасида Америка жамоатчилиги тушуниши
керакки, агар банкларни қутқармаганимизда, ишсизлик ҳозирги
даражадан анча юқори бўларди. Агар молиявий рағбатлантириш
бўлмаганида ҳам, ишсизлик ҳозиргидай даражадан анча юқори
бўларди.
Мухбир: Ҳа, албатта. Сиз илгари иқтисодиёт бўйича бошқа
201