Page 96 - Nobel_10.02.25_Neat
P. 96
ИҚТИСОДИЁТ ИЛМИ ОСМОНИДА ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР
менимча, бу сафар ҳеч ким бирон бир университетда пресс-релиз
тайёрламади.
Мухбир: Сиз инновaциялар ва иқтисодиёт ўртасидаги муно
сабатларни таҳлил қилганингиз учун мукофотга сазовор бўлдингиз.
Маълумки, инновaциялар ялпи ички маҳсулотнинг ўсишига туртки
беради, аммо сизнинг ишингиз бизга ўргатган энг муҳим нарса нима
деб ўйлайсиз?
Паул Ромер: Хўш, технология билан содир бўлаётган воқеа-
лар бизнинг назоратимиз остида эканлигини ўргатади. Агар биз
биргаликда маълум бир турдаги технологияни такомиллашти-
ришга қарор қилсак, буни амалга оширишимиз мумкин ва бунинг
учун баъзи бир жамоавий ҳаракатлар, тадқиқотни қўллаб-қувват-
лаш ёки патент ҳимоясини таъминлаш, иккаласининг аралашмаси
ва баъзи бир йўналтирилган энергия керак бўлади.
Университет таълим тизимини ҳамма учун очиш мажбурия-
ти ҳам талаб қилади. Аммо агар биз технологияни такомиллашти-
ришга қарор қилсак, биз уни ўзимиз учун муҳим кўринадиган
йўналишда ва ҳатто тезроқ суръатда яхшилашимиз мумкин. Демак,
буни об-ҳаво каби биз билан содир бўладиган нарса, деб ҳисоблаш-
нинг ўрнига, ўзимиз назорат қиладиган нарса сифатида кўриши-
миз керак.
Мухбир: Тадқиқот ва ишланмаларни рағбатлантириш етар
лими ёки буни амалга ошириш учун сизга қўллабқувватлаш янада
кўпроқ керакми?
Паул Ромер: Мен сизга айтишим керак бўлган нарсалардан
бири шундаки, агар сиз жуда узоқ тарихга назар ташласангиз, ўсиш
суръати тезлашаётганини кўрасиз. Бунинг сабаби шундаки, каш-
фиёт жараёни билан шуғулланадиган одамлар тобора кўпайиб бор-
моқда. Шундай қилиб, ушбу турдаги тадқиқотларни қўллаб-қув-
ватлашнинг жуда муҳим қисми имкон қадар кўпроқ одамларга биз
аллақачон кашф қилган нарсаларни билиш, уларини етказиш ва
биз билган нарсаларни ўрганиш жараёнини баҳам кўриш имкони-
ни беради.
Демак, бу фақат бир миллат нима қилиши ҳақида эмас, бал-
94