Page 97 - Nobel_10.02.25_Neat
P. 97

ИЛМИЙ-ОММАБОП РИСОЛА , II ҚИСМ


         ки  биз  дунёнинг  исталган  нуқтаси  билан  қанчалик  самарали  боғ-
         ланишимиз  ва  исталган  жойда  кашф  этилган  барча  тушунчалар-
         ни баҳам кўришимиз масаласидир. Аммо айтайлик, 20 ёки 30 йил
         ичида  ақлимни  ўткир  сақлашга  ёрдам  берадиган  фармацевтика
         ҳақида  ўйлаганимда,  у  АҚШда  ёки  дунёнинг  бошқа  бир  жойида
         топилганми,  менга  фарқи  йўқ.  Мен  шунчаки  кимдир  буни  кашф
         қилишидан  хурсанд  бўламан  ва  агар  бутун  дунё  бўйлаб  нарсалар
         устида ишлаётган одамлар кўпроқ бўлса, биз уларни кашф қили-
         шимиз эҳтимоли катта.

                Мухбир:  Ҳақиқатан  ҳам,  технологик  етакчи  бўлиш  учун  дав­
         латлар ўртасида пойга борга ўхшайди, лекин кейин ортда қолган дав­
         латлар ҳақида ҳам ўйлаш керакми?

                Паул  Ромер:  Ҳа,  алмашиш  имконияти  ҳақидаги  бу  тушун-
         ча  ортда  қолган  мамлакатлар  учун  жуда  оптимистик  натижадир.
         Улар  ғилдиракни  қайта  кашф  қилишлари  шарт  эмас.  Аллақачон
         маълум  бўлган  нарсалардан  фойдаланишлари  мумкин.  Шундай
         қилиб,  ривожланиш  муаммоси  бу  –  мамлакатларга  билим  оқи-
         мига  тўсқинлик  қиладиган  тўсиқлар  нима  эканлигини  ва  сиё-
         сатчилар бу тўсиқларни бартараф этиш учун нима қилишлари ва
         кейин  мамлакатлар  қувиб  ета  бошлаганларида  эришадиган  жуда
         тез ўсишдан фойдаланишлари мумкинлигини аниқлашдир.

                Мухбир:  Ажойиб, раҳмат. Декабрь ойида Стокгольмда муко­
         фотингизни олиш учун келганингизда буларнинг барчаси ва бошқалар
         ҳақида гаплашиш имкониятига эга бўламиз.


                Паул Ромер: Ҳа албатта.
                Мухбир: Сизга катта раҳмат ва яна бир бор табриклайман!

                Паул Ромер: Раҳмат катта!

                Мухбир: Раҳмат!









                                                                                       95
   92   93   94   95   96   97   98   99   100   101   102