Page 102 - Nobel_10.02.25_Neat
P. 102

ИҚТИСОДИЁТ  ИЛМИ ОСМОНИДА  ЮЛДУЗГА АЙЛАНГАНЛАР


         бўлсак,  ҳар  биримиз  50  доллардан  сарфлаган  бўлардик.  Бу  пул  ал-
         лақачон кетган, уни қайтариб олишнинг иложи йўқ. Йўқотилган
         харажатларни  эътиборсиз  қолдиришингиз  ва  одамлар  шундай  қи-
         лиши  кераклигини  ўқишингиз  мумкин.  Аммо  бундай  ҳикояларда
         кўрганим  шуки,  одамлар  бундай  қилишмайди.  Аслида,  биз  одам-
         ларга биринчи марта иқтисодиётни ўргатаётганимизда, «Йўқ, бу
         йўқотилган  харажат,  бунга  эътибор  бермаслигингиз  керак»,  деб  ту-
         шунтиришимиз  керак  бўлади.  Шундай  қилиб,  мен  одамлар  қилади-
         ган ғалати нарсалар рўйхатини туза бошладим ва бу икки-уч йил
         давом этди.

                1975  йилда,  икки  психолог  билан  танишганимда,  улар  мени
         Қуддусдаги  Иброний  университетида  ўқитувчилик  қилаётган  Да-
         ниЭл Канеман ва Амос Тверский исмли психологларнинг ишлари
         билан таништирди. Улар билан учрашганимда, уларнинг талабаси
         бўлган Боб Фишхоф исмли психолог ҳақида гапириб бердим ва ўзим
         ўйлаётган фикрларни уларга айтиб бердим. Шунда у: «Диссертация
         раҳбарларимнинг  тадқиқотлари  сизни  қизиқтириши  мумкин»,
         деди. Уйга қайтгач, ўша давр одатига кўра кутубхонага бордим. У
         ерда  ҳақиқатан  ҳам  чанг  босган  китоблар  ва  журналлар  бор  эди.
         Мен  учун  бутунлай  янги  бўлган  психология  бўлимини  излаб  то-
         пишимга  тўғри  келди.  Мақолаларни  ўқий  бошладим  ва  жуда  ҳа-
         яжонландим.  Уларнинг  тадқиқотлари  иқтисодиётга  алоқадор
         бўлмаса-да,  кейинчалик  улар  иқтисодчилар  учун  мўлжалланган.
         «Проспект  назарияси»  номли  мақолани  ёзишди.  Бироқ  70-йил-
         ларнинг  бошидаги  бу  дастлабки  ишларнинг  иқтисод  билан  ҳеч
         қандай  алоқаси йўқ эди.  Унда  битта асосий ғоя бор  эди:  одамлар
         нафақат  хато  қилишади,  балки  уларнинг  хатолари  олдиндан  ба-
         шорат  қилиш  мумкин.  Бу  жуда  муҳим  эди,  чунки  мен  илгари  бу
         ҳақда гап очганимда иқтисодчилар: «Биз одамлар хато қилишини
         биламиз, лекин бу хатолар ўз-ўзидан йўқолади ва биз уларни ҳал
         қила оламиз», дейишарди. Аммо агар хатолар бир хил ёки асосан
         бир хил йўналишда бўлса, бу иқтисодиёт учун жиддийроқ муаммо
         ҳисобланади.

                Шундай  қилиб,  мен  қора  тахтамдаги  айрим  нарсалар  ҳақи-
         да қайта ўйлай бошладим. Масалан, мени қизиқтирган ғоялардан
         бири  одамларда  ўзини  назорат  қилиш  муаммолари  мавжудлиги
         эди. Бу  фикр  унча  ажабланарли  эмас.  Иқтисодчилардан ташқари
         ҳеч ким буни чуқур кузатув деб ҳисобламайди. Бу ғоя Инжилда ҳам

         100
   97   98   99   100   101   102   103   104   105   106   107