Page 105 - Nobel_10.02.25_Neat
P. 105

ИЛМИЙ-ОММАБОП РИСОЛА , II ҚИСМ


         бормоқчи бўлган бир талабам билан «Фонд бозори ҳаддан ташқари
         таъсирланадими?» деган мақола ёздик. Жавоб «ҳа» эди ва бу мақо-
         ла молиявий иқтисодда катта шов-шувга сабаб бўлди. Бу эса мени
         шу мавзуда кўпроқ мақолалар ёзишга ундади. Ўшандан бери мен
         ўйин-кулги  дастурларидан  тортиб  Америка  футболигача,  одам-
         лар  билан ўйин ўйнайдиган лаборатория тажрибаларигача турли
         соҳаларда тадқиқотлар олиб бордим. Кейинчалик ишимнинг катта
         қисми тежамкорлик хулқ-атворини ва одамларга кўпроқ тежашга
         қандай ёрдам беришни ўрганишга бағишланди.

                Пенсиялар,  аввало,  инсоният  учун  янги  тушунча.  Миллион
         йиллар давомида Ер юзида яшар эканмиз, нафақа учун жамғарма
         қилиш ҳақида ўйламасдик, чунки кўпинча нафақага етиб бормас-
         дан вафот этардик. Агар узоқ умр  кўрсак, фарзандларимиз билан
         бирга яшар эдик. Шундай қилиб, пенсиялар XX аср ихтироси ҳи-
         собланади.  Дастлаб,  белгиланган  тўлов  пенсия  тизимлари  пайдо
         бўлди.  Бунда  компанияда  ишлайсиз  ва  нафақага  чиққанингизда,
         иш  ҳақингиз  ва  иш  стажингизга  асосланган  йиллик  тўлов  оласиз.
         Ҳеч  қандай  қарор  қабул  қилиш  шарт  эмас.  Кейинчалик  компа-
         ниялар бу тизим жуда қимматлигини тушуниб, белгиланган бадал
         режаларига ўта бошладилар. Бу режада компаниялар ва ходимлар
         биргаликда  маблағ  жамғарадилар,  сўнгра  ходим  ўзи  қанча  тежа-
         ши,  қандай  инвестиция  қилиши  ва  қандай  фойдаланиши  ҳақида
         қарор қабул қилади. Бу жуда мураккаб масала. Мен ҳамкасбларим,
         айниқса, шогирдим Шломо Бенартзи билан бу муаммони одамлар
         учун  енгиллаштириш  устида  ишладик.  Шунингдек,  компания-
         лар ва давлатлар билан ҳамкорликда инсонлар учун қулай бўлган
         пенсия жамғарма режаларини ишлаб чиқиш бўйича фаолият олиб
         бордим.

                Биринчи  инновациялардан  бири  автоматик  рўйхатга  олиш
         деб  номланган  усул  эди.  Илгари  режага  қўшилиш  учун  кўп  ҳуж-
         жатларни тўлдириш керак бўларди. Одамлар ҳужжат тўлдиришни
         ёқтирмагани учун, ҳатто компания ёки ҳукумат томонидан қўшим-
         ча  маблағ  берилса  ҳам,  кўпчилик  режага  қўшилмасди.  Шунинг
         учун биз рўйхатга олишни автоматлаштириш ғоясини ишлаб чиқ-
         дик. Энди сиз пенсия режасига биринчи марта қўшилиш ҳуқуқига
         эга  бўлганингизда,  кўплаб  ҳужжатлар  ўрнига  биринчи  саҳифада
         шундай  ёзув  бўлади:  «Агар  сиз  ушбу  ҳужжатларни  тўлдирмасан-
         гиз, сизни ушбу жамғарма ставкаси ва фондига автоматик равишда


                                                                                     103
   100   101   102   103   104   105   106   107   108   109   110