Page 103 - Nobel_10.02.25_Neat
P. 103

ИЛМИЙ-ОММАБОП РИСОЛА , II ҚИСМ


         бор, демак узоқ вақтдан бери мавжуд. Одиссей ўзини елкан усту-
         нига боғлаб қўйгани ҳақидаги ҳикояни эсласак, бу ғоя қадимги
         юнонларгача  боради.  Бу  янги  фикр  эмас.  «Талер  ўзини  бошқариш
         муаммоларини  кашф  этди!»  дейиш  ўринсиз.  Буни  ҳамма  билади,
         лекин иқтисодиётда «Истеъмолчи суверенитети» деган тушунча
         бор. Бу тушунча шуни англатадики, сиз учун нима яхши эканлигини
         сиздан  кўра  яхшироқ  ҳеч  ким  билмайди.  Бунинг  икки  жиҳати  бор:
         биринчидан, сиз оқилона қарорлар қабул қила оласиз; иккинчи-
         дан,  ўз  дидингизни  биласиз.  Балки  учинчи  жиҳати  ҳам  бордир:  сиз
         ўз хоҳиш-истакларингиз асосида ҳаракат қиласиз. Аҳолининг 20
         фоизи  семиз  эканлигини,  кўпчилик  чекишини  биламиз.  Улардан:
         «Чекишни ташламоқчи эмасмисиз?» деб сўрасангиз, «Ҳа, 20 марта
         ташлашга уриниб кўрдим», деб жавоб беришади. Демак, одамларда
         ўзини назорат қилиш муаммолари бор. Бу иқтисодиёт учун қандай
         аҳамиятга  эга?  Одамлар  дуч  келадиган  муаммолардан  бири  пен-
         сия учун пул жамғаришдир. Бу когнитив жиҳатдан жуда мураккаб
         масала.  Сизнинг  ёшингиздаги  одам  умри  давомида  қанча  пул  то-
         пиши,  қанча  яшаши  ва  қандай  даромад  олиши  ҳақида  ўйлаши
         керак:  бу  жуда  қийин!  Ҳатто  буни  ҳал  қила  олсангиз  ҳам.  Ўзини
         бошқариш муаммоларини тушуниш жуда муҳим.

                Мухбир:  Ҳамкасбингиз,  Нобель  мукофоти  совриндори  Дениел
         Канеманни  қачондан  бери  танийсиз?

                Ричард Талер: Дўстим Фишҳофф менга уларнинг ишлари
         ҳақида айтиб бергандан сўнг, Канеман ва Тверский 1977–78 йил-
         ларда  Стенфордда  бир  йил  яшашини  эшитдим.  Демак,  бунга  роп-
         па-роса  40  йил  бўлибди.  Мен  ҳам  қандайдир  йўл  билан  Стенфордда
         бир йил яшашга қарор қилдим. Шундай қилиб, баҳорда бир неча
         кунга у ерга бордим, турли одамлар билан учрашдим, илтимос қил-
         дим, ёлвордим ва ниҳоят, Виктор Фукс исмли киши менга ачиниб,
         стипендия  билан  таъминлади.  Шу  туфайли  мен  ўша  йилни  Денни
         Канеман ўтирган офисга яқин жойда ўтказдим ва иккови билан
         ҳам танишиб олдим. Ўша йил охирида ҳаммамиз янги ишларга
         ўтдик.  Амос  Стенфордда  қолди,  Денни  Британия  Колумбияси  уни-
         верситетига  кетди,  мен  эса  Корнелга  бордим.  Бу  эса  ҳаммамизнинг
         таътил жадвалимиз бир хил бўлишини англатарди.

                Етти  йилдан  сўнг,  мен  таътилга  чиқиш  имкониятига  эга  бўл-


                                                                                     101
   98   99   100   101   102   103   104   105   106   107   108