Page 114 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 114
Ҳунармандлар сонининг ортишига таъсир қилувчи омиллар
ўртасидаги боғлиқликни бир қатор эконометрик моделлар орқали
ҳам таҳлил қилиш мумкин. Эконометрик моделлар ҳунармандчилик
соҳасининг ривожланиш кўрсаткичларини миқдорий таҳлил қилиш
билан бирга, унга таъсир этувчи омиллар таркиби ҳамда ҳар бир
омилнинг улушини аниқлаб беришга ҳам имкон беради.
Тадқиқот жараёнида Республика “Ҳунарманд” уюшмасининг
2017-2020 йиллар оралиғидаги статистик маълумотларидан
фойдаланилган бўлиб, биз назарда тутган омиллар ўртасидаги ўзаро
боғлиқликни аниқлашда Stata-15 статистик таҳлил дастуридан
фойдаланиш назарда тутилади. Чунки, ушбу дастур статистик
таҳлил жараёнида ҳисоблашни қулайлаштириш ва аниқликни
асослашга ёрдам бера олади.
Вақтли қаторлар асосида келтириб ўтилган омиллар бўйича
ўзгарувчилар таснифи қуйидаги 3.3-жадвалда келтирилган.
3.3-жадвал
Таҳлил учун ўзгарувчилар тавсифи 203
№ Ўзгарувчилар Тавсифи
1 Х1 Ҳунармандларнинг умумий сони, бирликда
2 Х2 Эркак ҳунармандлар, бирликда
3 Х3 Аёл ҳунармандлар, бирликда
4 Х4 30 ёшгача бўлган ҳунармандлар, бирликда
5 Х5 Кам таъминланган ҳунармандлар, бирликда
6 Х6 Фаолиятини тугатган ҳунармандлар, бирликда
7 Х7 Имтиёзли кредитлар сони, бирликда
8 Х8 Имтиёзли кредитлар суммаси, млн. сўмда
9 Х9 Ҳунармандчилик лойиҳалари сони, бирликда
10 Х10 Ҳунармандчилик лойиҳалари суммаси, млн. сўмда
11 Х11 Ҳунармандлар бўйича яратилган иш ўрни, бирликда
12 Х12 Шогирдлар бўйича яратилган иш ўрни, бирликда
13 Х13 Ҳудуд-Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри
ва вилоятлар миқёсида
14 Х14 Устахона-савдо дўконлари сони
15 Х15 Ҳунармандчилик расталари (фақат савдо қилиш учун)
сони
16 Х16 Туристик маршрутда мавжуд савдо дўконлари сони
14 Ҳунарманд Ҳунармандчилик фаолияти ҳолатини умумлаштирувчи
(Latent) шартли ўзгарувчи
203 Stata 15 статистик таҳлил дастури ёрдамида муаллиф томонидан ишлаб чиқилган
109