Page 109 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 109

кўпайтириш  ва  уни  алоҳида  рағбатлантириш  механизмини  ишлаб
             чиқиш зарур;

                    -  ҳунармандчилик  ва  халқ  амалий  санъати  бўйича  таълим
             олаётган ёшларни хорижий мамлакатларга амалиёт ўташ ёки малака
             оширишга жўнатиш тизмини йўлга қўйиш ва такомиллаштириш;
                    -  хорижий ҳунармандчилик йўналишлари бўйича ташкилотлар

             ва уюшмалар билан бирга ҳамкорликда хорижий ҳунармандларнинг
             хом-ашё,  техногиялардан  фойдаланиш,  маҳсулот  ва  хизматларни
             яратиш бўйича ҳам маҳорат дарсларини ташкил этиш;

                    -  ҳунармандчиликка                     ихтисослашган                   ҳудудларда
             ҳунармандчилик  кластерларини  жорий  қилиш,  бунда  маҳсулот  ва
             хом-ашё  тайёрлаш,  унинг  тарихий  турларини  тиклаш,  ва  янги
             ижодий  ишланмаларни  амалда  жорий  қилишлари  учун  махсус

             лабараториялар фаолиятини йўлга қўйиш;
                    -  ҳунармандчилик             йўналишлари            бўйича         узоқ      йиллик
             тажрибаларга  эга  бўлган  ҳамда  авлоддан  авлодга  ўтиб  келаётган

             ҳунармандчилик              анъаналарини             давом        эттираётган           устоз
             ҳунармандларни  давлат  томонидан  уларни  қаноатлантирадиган
             юқори ойлик-маош тайинлаш йўли билан ўз соҳалари бўйича илмий

             ва амалий билимларидан самарали фойдаланиш ва келажак авлодга
             етказиш  мақсадида  Мусиқа  мактаблари  ёки  Баркамол  авлод
             марказларида  эмас  балки,  ҳар  бир  ҳудуднинг  ҳусусиятидан  келиб

             чиқиб, босқичма-босқич дастлаб ҳар бир вилоят марказларида кейин
             туманларда  бир-нечта  йўналишларни  ўзига  жамлаган,  алоҳида
             замонавий  услубдаги  “Ёш  ҳунармандлар”  мактабини  (марказ)
             яратиш зарур.

                    Бунда, ўқувчи-талабалар ва уюшмаган ёшлар ва меҳнат билан
             банд бўлмаганларни марказга жалб қилиш мақсадида:
                    -  уларга яратилган мавжуд имтиёзларни инобатга олиб, асосан

             ҳунармандчилик  маҳсулотларининг  асосан  узоқ  тарихга  эга  бўлган
             бой  намуналарини  яратиш  бўйича  сир  асрорларини  ўргатишга
             эътибор қаратиш;
                    -  бу фаолиятга жалб қилинадиган ҳар бир устоз-ҳунармандлар

             ҳақида видео-лавҳалар тайёрлаб, таълим муассалари ўқувчилари ва
             талабаларга ва жойларда навбати билан тақдим этиб бориш;
                    -  устоз-ҳунармандлар              билан       таълим        муассаларида          ёки

             уларнинг  устахоналарида  ҳар  ойнинг  белгиланган  муддатида
             учрашувларни ўтказиб бориш;





                                                           105
   104   105   106   107   108   109   110   111   112   113   114