Page 108 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 108
фойдаланиш бўйича малакали мутахассислар томонидан маҳорат
дарсларини ташкил этиш;
- аҳоли ва ҳунармандчилик вакиллари қўлида бўлган ноёб
соҳага оид илмий-тарихий китобларни аниқлаб, давлат ёки уюшма
ҳисобидан сотиб олиш ҳамда нусхаларини чоп этиш, шунингдек,
республика ва вилоят кутубхоналаридаги мавжуд манбаларни
кўпайтириш, илмий изланиш қилиш ниятида бўлган
ҳунармандларни ушбу манбалар билан таъминлаш;
- «Ҳунарманд» уюшмаси расмий сайтларида ҳунармандлар
илмий кўникмаларини ошириш мақсадида хорижий ва маҳаллий
манбалардан иборат электрон кутубхонани ташкил этиш;
- вақти-вақти билан миллий ҳунармандчилик йўналишлари
бўйича Республика илмий-амалий конферецияларни ўтказиб бориш;
- ҳунармандлар ўртасида ижодий ва инновацион ёндашувни
ривожлантириш мақсадида тарихий аҳамиятга эга маҳсулот
турларини қайта тиклаш ва хизматларни яратиш бўйича лойиҳалар
танловини ўтказиб бориш зарур;
2. Келажакда соҳа доирасида илмий-тарихий изланишларни
кўпайтириш мақсадида, маданият ва санъат институтларида етакчи
аҳамиятга эга бўлган миллий ҳунармандчилик турлари бўйича
йўналишлар сонини кўпайтириш, бунда:
- ҳунармандчиликнинг илмий, тарихий ва амалий жиҳатлари
бўйича ўқув жараёнини ташкил этиш;
- таълим беришда профессор-ўқитувчилар ва бой тажрибага
эга бўлган уста-ҳунармандлар ҳамкорлигини йўлга қўйиш;
- халқаро тоифадаги бадиий ҳунармандчилик йўналишларини
очиш;
- ҳунармандчилик йўналишлари бўйича бой тажрибага эга
бўлган хорижий мамлакатлардан етакчи малакали профессор-
ўқитувчилар ва ҳунармандларни жалб қилиш.
- ҳунармандчиликнинг айрим етакчи турлари бўйича
адабиётлар, ўқув қўлланмалари ёзишда бой тажриба ва илмий
салоҳиятга эга бўлган халқаро доирадаги мутахассислар билан
ҳамкорликни йўлга қўйиш;
- бу соҳада илмий фаолият олиб бораётган халқаро ва
маҳаллий доирадаги тадқиқотчилар ва маҳаллий тажрибали
ҳунармандлар ҳамкорлигидаги Олий аттестация комиссияси
томонидан белгиланган Низом асосида Бинар ҳимояларни
104