Page 107 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 107
70
60 58,00
54,00
50
40 38,00
30 32,00
24,00
20 19,00 17,00
14,00 13,00 15,00
10 12,00
7,00 8,00 5,00
0
3.1-расм. Миллий каталогга кирган халқ амалий санъати усталарининг
ҳудудлар бўйича гуруҳланиши 201
Шунингдек, бугунги давр хусусиятидан келиб чиқиб, ижодий
ёндашув юқори бўлган турли тарихий даврларга тегишли бўлган
ҳунармандчилик маҳсулот (хизматлар) ларини ишлаб чиқариш
анъаналарига содиқ қолиб, унинг сир-асрорларини авлоддан авлодга
давом этказиб келаётган халқ амалий санъати ва миллий
ҳунармандчилик йўналишларида фаолият олиб борувчи устоз-
ҳунармандлар ҳамда ушбу ҳунар турларини ўзлаштираётган ёш
авлод вакилларини алоҳида рағбатлантирувчи имтиёзли шарт-
шаротларни яратиш зарур:
1. Биринчи қадамни маҳаллий имкониятларни тўла ишга
солишдан бошлаш лозим, бунда:
- узоқ йиллардан бери уюшмага аъзо бўлиб келаётган, камида
15-20 йиллик ўз фаолияти доирасида тажрибага эга бўлган,
анъанавий тарзда оилавий шажара давомчилари – уста-
ҳунармандларни алоҳида мукофот (молиявий ёки моддий) тайин
қилиш эвазига услубий қўлланмалар, китоблар ёки илмий мақолалар
ёзишга жалб қилиш, бунда зарур бўлса, илмий тадқиқотчилар
ҳамкорлигини йўлга қўйиш;
- ҳунармандларнинг илмий изланишлар бўйича кўникмаларини
шакллантириш, мавжуд кутубхона ва электрон манбалардан
201 Республика «Ҳунарманд» уюшмаси маълумоти.(01.10.2020 йил ҳолатига)
103