Page 110 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 110

-  бой  тажрибага  эга  бўлган  устоз-ҳунармандларимизнинг
             билим  ва  кўникмаларидан  фойдаланиб,  узоқ  йиллик  бой  анаъанага

             эга бўлган ҳунар турлари бўйича маълумот берувчи илмий-тарихий
             ва  тасвирий  адабиётлар  ва  қўлланмаларни  яратиб,  таълим
             муассаларида тақдимот қилиш зарур
                    Сўнгги йилларда ҳунармандчиликка оид қабул қилинган қонун

             ҳужжатларида акс этган чора-тадбирлар тизимида Амир Темурнинг
             том маънода амалга оширган ислоҳотларининг тадрижий давомини
             кўриш  мумкин.  Унинг  ўзга  давлатлар  устидан  қозонган

             ғалабаларини нишонлаш, шунингдек, соҳибқироннинг оиласи билан
             боғлиқ  тўй-маросимлар  ҳамда  турли  байрамларда  анъана  тусига
             кирган  ҳунармандчилик  фаолиятини  ривожлантириш  мақсадида
             мунтазам  равишда  турли  хил  кўргазма  ва  ярмаркаларнинг  ўтказиб

             турилиши тарихий манбалардан маълум. Бугунги кунда ҳам сўнгги
             йилларда         маҳаллий          ва      хорижий          доирада        кўргазма         ва
             фестивалларнинг  мунтазам  ўтказиб  турилиши,  шу  билан  бирга

             миллий  ҳунармандчилик  вакилларини  халқаро  фестивал  ва
             кўргазмаларда иштироки этиб боришини давлат сиёсати даражасида
             қўллаб  қувватланаётганини  алоҳида  қабул  қилинган  қонун

             ҳужжатларида  акс  этган  чора-тадбирлар  тизими  ва  белгиланган
             имтиёзларда  кўриш                мумкин.  (28-илова)               Ушбу  кўргазмали
             тадбирларнинг  сўнгги  йилларда  юксак  савияда  ташкил  этиб

             борилиши,  маҳаллий  ва  халқаро  доирада  ҳунармандчилик
             маҳсулотларининг                  анъанавий              миллий             хусусиятлари,
             ҳунармандчилик  йўналишининг  жозибаси  ва  таровати,  ўзига  хос
             услуб ва мактабга эгалиги, ҳунармандчилик маҳсулотининг тарихий

             илдизга эгалиги ҳамда ўз аҳамиятини йўқотмаганлигини халқаро ва
             маҳаллий доирада эътироф этишдир.


                  3.2-§. Ҳунармандчилик фаолиятини ривожлантиришнинг
                       ижтимоий масалалари ва уларни хал этиш йўллари

                    Уста-Ҳунармандлар  ва  шогирдлар  фаолиятини  барқарорлаш-

             тириш ҳамда маҳсулот ва хизматларни яратиш жараёнида молиявий
             имкониятларини  кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси
             Президентининг  2017 йил 17 ноябрдаги «Ҳунармандчиликни янада

             ривожлантириш  ва  ҳунармандларни  ҳар  томонлама  қўллаб-
             қувватлаш  чора-тадбирлари  тўғрисида»  ПФ-5242-сонли  фармони
             ҳамда  2019  йил  28  ноябрдаги  «Ҳунармандчиликни  янада



                                                           106
   105   106   107   108   109   110   111   112   113   114   115