Page 106 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 106
юқорилигига, шунингдек халқаро ва давлат буюртмаларининг амал
қилишига чамбарчас боғлиқдир.
Хусусан, Амир Темур ва Темурийлар даврига назар ташласак,
ҳунармандчиликни таркибан йирик икки гуруҳга ажратиш мумкин:
1. Оддий ҳунармандчилик: уй-рўзғор буюмлари, кийим-кечак,
озиқ-овқат ҳамда турли маиший хизмат кўрсатиш билан боғлиқ
ҳунармандчилик.
2. Халқ амалий санъати: меъморлик безаги, бадиий
ҳунармандчилик турлари, қўлёзма санъати, миниатюра ва
бошқалар 199 .
Бу даврда давлат томонидан халқ амалий санъати
йўналишларини оддий ҳунармандчилик йўналишларига нисбатан
қўллаб-қувватлашда алоҳида устуворлик берилганлиги бир қатор
тарихий манбалар ва тадқиқотлардан маълум 200 . (27-илова)
Юқорида қайд этилган ислоҳотлардан кўриниб турибдики,
Амир Темур илм-фан, диний соҳа вакиллари билан бирга
ҳунармандчиликнинг етакчи соҳалари вакилларини қадрлаб,
мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ва маданий жиҳатдан тараққий
этишига шахсан ўзи бош-қош бўлган.
Бугунги кунда ҳам халқ амалий санъатини йўналишларини
қўллаб-қувватлашда ушбу ислоҳотлар алоҳида аҳамият касб этади.
Буни халқ амалий санъати йўналишларини умумий ҳунармандчилик
таркибида алоҳида гуруҳланиб, уларни қўллаб-қувватлаш бўйича
алоҳида устуворликлар берувчи миллий каталогнинг жорий
этилганида кўриш мумкин.
199 Саидқосимов С. (раҳбар), Аҳмедов А., Аҳмедов Б. ва бошқалар. Амир Темур жаҳон тарихида. Тошкент,
2001. 92-98; 155-180 betlar.
200 Сайко Э.В. Cреднеазиатская глазурованная керамика ХII-ХV вв. 1969, c. 117-120; Бартольд В.В. Cоч. в
IХ томах, т. 2, ч. М.: 1964, c.258; Саидқосимов С. (раҳбар), Аҳмедов А., Аҳмедов Б. ва бошқалар. Амир Темур
жаҳон тарихида. Тошкент, 2001. 160-164 betlar.
102