Page 105 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 105
Лекин, шуни ҳам таъкидлаб ўтиш керакки, фаолият тури асосан
қўл меҳнати етакчилигида амал қилар экан, миллий
қадриятларимизнинг бир бўлаги ҳисобланган миллий таомлар,
ширинликлар, турли хил зираворлар, қуруқ мевалар тайёрлаш,
қассобчилик каби турларини ҳам ҳунармандчилик йўналишлари
таркибига киритиш мақсадга мувофиқ бўлади. Чунки, бу фаолият
турлари ҳам миллий ҳунармандчиликнинг асосий хусусиятларини ўз
ичига олиши билан бирга устоз-шогирд анъаналари асосида амал
қилади. Шунингдек, ўзбек халқининг этник таркибини
мураккаблиги, ҳар бир ҳудуд бўйича узоқ йиллар давомида амал
қилиб келаётган турмуш тарзи, қадриятларига нисбатан халқаро
доирада эътибор юқори эканлигини инобатга олсак, ушбу
йўналишлар юртимизни янада тараннум этиш билан бирга туризм
имкониятларини кенгайтириш, турли хил халқаро доирада
кўргазмали тадбирлар ўтказишда ҳам қўл келади.
Ҳозирда, мамлакатимизда, қонунчиликда назарда тутилган
ҳунармандчилик йўналишлари ва унда фаолият олиб бораётган
ҳунармандлар сонини сарҳисоб қилсак, ҳунармандчилик
йўналишлари бўйича статистик маълумотларни ўзаро солиштирсак,
уюшмага аъзо ҳунармандларнинг асосан замонавий ҳунармандчилик
йўналишлари бўйича бандлигини кўришимиз мумкин. (25-илова)
Яъни, муаллифлик мебелларини тайёрлаш, миллий либослар тикиш,
миллий поябзал тикиш, металлдан ясалган буюмлар, гул босилган
чокли газламалар, ёғочдан тайёрланадиган халқ ҳунармандчилик
маҳсулотлари каби йўналишларга тўғри келмоқда. (26-илова) Бунга
асосий сабаб, бу йўналишларда қўл меҳнати билан бирга юқори
саноатлашмаган технологияларнинг ҳам ўрни етакчи бўлиши
бугунги кунда истеъмолчиларнинг замонавий эҳтиёжларига мос
келиб, маҳсулотнинг харидоргирлигини таъминлайди. Бу эса ушбу
йўналишларда ҳунармандлар улушининг ортиб боришини
рағбатлантиради.
Аксарият бадиий ва тарихий аҳамиятга эга бўлган
ҳунармандчилик йўналишларида қўл меҳнатининг устунлиги,
табиий хом-ашёни етиштириш ва тайёрлаш ҳамда янги ижодий
ишланмаларни тайёрлаш билан боғлиқ жараёнларнинг вақт талаб
қилиши маҳсулот ҳажмининг ортиб боришини секинлаштириб,
унинг таннархини ортиб боришига сабаб бўлади, шу билан бирга
ушбу маҳсулотларнинг харидорлиги турли хил қадриятларимиз
билан боғлиқ маросимлар ва туризм имкониятларининг
101