Page 122 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 122

ҳунармандчилик лойиҳаларини сонининг ортиб бориши ва шу билан
             бирга ўз вақтида кредит маблағлари ҳисобига молиялаштирилишига

             ҳамда  савдо  қилиш  имкониятларига  чамбарчас  боғлиқ  ва  бу
             статистик аҳамиятга эга (*p<0.1, **p<0.05, ***p<0.001).
                   Амалга оширилган SEM-Path+LCA модели таҳлил натижаларига
             кўра қуйидагича умумий хулоса қилиш мумкин:

                   Ҳудудлар  бўйича  ҳунармандчилик  субъектларининг  ёш,  жинс,
             ижтимоий таркиби ҳамда ҳунармандчилик ва шогирдлар бўйича иш
             ўринларини  яратишда  ҳунармандларнинг  фаолият  тури  ва

             қамровидан  келиб  чиқиб  шакллантирилган  лойиҳаларининг  ўз
             вақтида  турли  манбалар  ҳисобидан,  хусусан  имтиёзли  кредитлар
             суммасининг  ошириш  йўли  билан  молиялаштирилиш  ҳамда  савдо
             қилиш имкониятларининг юқори таъсирга эга эканлиги SEM, SEM-

             Path+LCA моделлари комбинацияси ёрдамида илмий асосланди. Шу
             жиҳатдан:
                   -   агар  тадқиқот  жараёнида  қайд  этилган  ҳунармандчилик

             субъектлари  ўз  фаолияти  жараёнида  ўз  лойиҳаларининг  сони  ва
             қийматидан келиб чиқиб, вақтида молиялаштириш имкониятига эга
             бўлганларида уларнинг сонини мунтазам ортиб боришига, қўшимча

             ишчи  ўрнини  ошиб  боришига,  шунингдек  қўнимсизликнинг  олди
             олинишига эришилади;
                   -  миллий-тарихий  аҳамиятга  эга  бўлган  ҳунармандчилик

             лойиҳаларини  давлат  томонидан  молиялаштириш  йўлларини
             кенгайтириш,  бунда  уюшма  қошида  турли  мақсадли  фондлар  ва
             жамғармаларни ташкил этиш мақсадга мувофиқ бўлади;
                   -  туризм  реестрига  кирган  ҳунармандлар  учун  устоз-шогирд

             мактаби-устахона-галарея-дўкон  кесимидаги  объектларнинг  туризм
             салоҳиятини ва миллий қадриятларимизни аҳамиятини оширишдаги
             ўрнини  инобатга  олиб,  субсидиялар  ажратиш  ёки  паст  фоизли

             кредит маблағларини ажратиш масаласини кўриб чиқиш лозим.
                   Шунингдек,    мазкур    тадқиқот    ишимизда    республикамизда
             ҳунармандлар  сони  (Ht)  ҳамда  имтиёзли  кредитлар  ҳажми  (Кt)
             ўртасидаги  ўзаро  таъсирини  прогноз  қилишда  VAR  (Vektor

             Avtoregressive  Model)  модели  ёрдамида  эмпирик  таҳлил  қилишни
             мақсад қилдик. (33-илова) VAR модели иқтисодий кўрсаткичларнинг
             икки  тарафлама  боғланишини  ҳисобга  олади.  Яъни,  кредит

             миқдорининг  ортиши  ҳунармандлар  сонининг  ортишига  олиб
             келади.




                                                           117
   117   118   119   120   121   122   123   124   125   126   127