Page 127 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 127
тутилади. Чунки, бизнинг моделимиздаги боғлиқ ўзгарувчи, яъни
даромад категорияли ўзгарувчи бўлиш билан бирга Ликерт
шкаласи 223 бўйича қуйидан юқорига қараб тартиб билан ўсиб
борувчи жавоб вариантларидан иборатдир. OLM модели – тартиб
билан ўзгариб борувчи категорияли боғлиқ ўзгарувчининг регрессия
модели ҳисобланиб, модел жавоб ўзгарувчисининг кумулятив
эҳтимолларига асосланади: хусусан, ҳар бир тўпланган
эҳтимолликнинг логити жавоб тоифалари бўйича доимий регрессия
коеффициентлари билан коварятларнинг чизиқли функцияси деб
қабул қилинади 224 .
3.7-жадвал
Таҳлил учун ўзгарувчилар тавсифи 225
№ Ўзгарувчи- Шарт
лар ли Тавсифи
Белги
Боғлиқ ўзгарувчи
1 Даромад У1 Бир ойлик ўртача даромадингиз оралиғи?
Мустақил ўзгарувчилар
1 Ёш Х1 Ёшингиз оралиғи?
2 Жинс Х2 Жинсингиз?
3 Маълумот Х3 Маълумотингиз?
4 Ҳудуд Х4 Сиз қайси ҳудудда яшайсиз?
5 Ҳудуд Х5 Сиз истиқомат қилаётган жой ҳудуднинг қайси
қисми қисмига киради?
6 Оила Х6 Оилалимисиз?
7 Ҳунар тури Х7 Сиз қонунчиликда қайд этилган қайси
ҳунармандчилик йўналиши бўйича фаолият
олиб борасиз?
8 Тарих Х8 Сиз шуғулланаётган ҳунармандчилик
фаолиятининг шакланиши тарихан қайси
даврга бориб тақалади?
9 Авлод Х9 Сиз оилангизда шу ҳунар билан
шуғулланаётган нечанчи авлод вакилисиз?
10 Тартиб Х10 Сиз ҳунармандчилик билан қандай тартибда
шуғулланасиз?
223 Ликерт шкаласи ((инглизча-Likert scale), умумий рейтинглар шкаласи) бу психометрик шкала бўлиб, у
анкеталарда ва анкета тадқиқотларида тез-тез ишлатилади (1932 йилда Ренсис Ликерт томонидан ишлаб
чиқилган).https://en.wikipedia.org/wiki/Likert_scale.
224 Grilli, L., & Rampichini, C. (2014). Ordered Logit Model. In A. C. Michalos (Ed.), Encyclopedia of Quality of
Life and Well-Being Research (pp. 4510–4513). Springer Netherlands. https://doi.org/10.1007/978-94-007-0753-
5_2023.
225 Stata 15 статистик таҳлил дастури ёрдамида муаллиф томонидан ишлаб чиқилган
122