Page 130 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 130

      – мустақил ўзгарувчилар;
                        
                         – регрессия тенгламаси параметрлари;
                        
                         –  регрессия  тенгламасининг  стохастик  қисми  (тасодифий
                        
             хатоликлар);
                   i – кузатувлар сони;
                   j  –  бoғлиқ  ўзгарувчининг  тартиб  билан  ўзгарувчи  жавоб

             категориялари;
                   k – мустақил ўзгарувчиларнинг сони.
                   Модел  учун  зарур  бўлган  ўзгарувчилар  ҳақидаги  тасвирий

             статистик  маълумотлар  дастур  асосида  қайд  этилган  бўлиб,  (36-
             илова) ушбу маълумотлар моделни юритиш учун кoдланган бўлиб,
             юқорида илова сифатида тавсия қилинган маълумотлар асосида ҳар

             бир ўзгарувчи ҳақида батафсил маълумотга эга бўлиш мумкин.
                   Мамлакатимизда  «Ҳунарманд»  уюшмасига  расман  аъзо  бўлиб,
             фаолият юритаётган ҳунармандларнинг фаолият олиб боришларида

             яратилаётган            имтиёзли            шарт-шароитлар               билан         бирга
             ҳунармандчиликнинг  ўзига  хос  хусусиятларини  ҳунармандлар
             даромадига  таъсирини  аниқлаш  асосий  мақсадимиз  бўлиб,  ушбу
             мақсаддан келиб чиқиб, бир нечта фаразни илгари сурамиз:

                   H1:Ҳунарманд             даромадига            ҳунарманднинг             ижтимоий-
             демографик  кўрсаткичлари  тўғридан  тўғри  ижобий  таъсир
             кўрсатади;

                   H2: Ҳунарманд даромадига ҳунарманднинг ўз фаолият турининг
             тарихий аҳамиятидан келиб чиқиб, фаолият олиб бориши тўғридан
             тўғри ижобий таъсир кўрсатади;
                   H3:  Ҳунарманд  даромадига  ҳунарманднинг  “Ҳунарманд”

             уюшмасига  расман  аъзолик  билан  боғлиқ  ҳолати  тўғридан  тўғри
             ижобий таъсир кўрсатади;
                   H4:  Ҳунарманд  даромадига  ҳунарманднинг  устоз-шогирд

             мактабининг  мавжудлиги  ва  шогирдлар  сони  тўғридан  тўғри
             ижобий таъсир кўрсатади;
                   H5:  Ҳунарманд  даромадига  ҳунарманднинг  ўз  дўконига  эгалик

             қилиши тўғридан тўғри ижобий таъсир кўрсатади;
                   H6:  Ҳунарманд  даромадига  ҳунармандчилик  маҳсулотлари
             экспорти  ва  зарур  хом-ашё  импорти  тўғридан  тўғри  ижобий

             таъсир кўрсатади;
                   H7:  Ҳунарманд  даромадига  ҳунарманднинг  ўз  маҳсулотларини
             онлайн  тартибда  электрон  платформалар  орқали  сотиш
             имкониятлари тўғридан тўғри ижобий таъсир кўрсатади.



                                                           125
   125   126   127   128   129   130   131   132   133   134   135