Page 135 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 135
H6: Ҳунарманд даромадига ҳунармандчилик маҳсулотлари
экспорти ва зарур хом-ашё импорти тўғридан тўғри ижобий таъсир
кўрсатади ва бу статистик аҳамиятга эга:
Х20-> ОR:2.183; 95%; CI:1.285-3.707; p <0.05
Х21-> ОR:1.905; 95%; CI:1.058-3.340; p <0.05
H7: Ҳунармандчилик самарадорлигига ҳунармандларнинг ўз
маҳсулотларини онлайн тартибда электрон платформалар орқали
сотиш имкониятлари тўғридан тўғри ижобий таъсир кўрсатади ва
статистик аҳамиятга эга: (ОR:1.947; 95%; CI:1.275-2.792;p<0.001)
3.3.4-жадвалдаги маълумотларга таяниб, OLM модели бўйича
регрессия тенгламасининг детерминистик қисмини қуйидагича
белгилаш мумкин:
( ≤ ) = (−0.13( 1 ∗ 2) + 0.336 3 − 0.068 4 +
1.046 6 + 0.784 8 + 0.001( 11 ∗ 12) + 0.289 13 +
0.132( 14 ∗ 15) + 0.592 16 + 0.858 17 − 0.1397 19 +
1.183 20 + 0.905 21 + 0.947 24 + (2) 236
Жадвал маълумотлари бўйича 2-тенгликдан қуйидаги
хулосаларни чиқаришимиз мумкин. Бошқа омиллар ўзгармаган
шароитда:
1) Ҳунарманднинг ижтимоий-демографик кўрсаткичлари:
- аёл ҳунарманднинг ёшини бир ёшга ортиши унинг
даромадини 13% га қисқартириши мумкин, аксинча бўлса оширади.
Бундан хулоса қилиш мумкинки, аёлнинг ёши улғайган сари оила
билан боғлиқ вазияти унинг иш фаолиятига тескари таъсир қилади
ва у эркак кишига нисбатан кўпроқ имтиёзли шарт-шароитлар билан
қўллаб-қувватлашга эҳтиёж сезади;
- ҳунарманд маълумотининг бир даражага ортиши унинг
даромадини 33,6% га оширади. Бундан хулоса қилиш мумкинки,
ҳунарманднинг ўз ҳунарини билиши билан бирга, соҳаси доирасида
олий маълумотга эга бўлиши, замон талабига мос билимларни
эгаллаши унинг даромад манбаини оширишга ёрдам беради ва бу
халқаро доирада ўзини оқлаган тажриба ҳисобланади;
- ҳунарманднинг ўзи истиқомат қиладиган ҳудудининг
ҳунармандчилик турига ихтисослашувидан келиб чиқиб, фаолият
олиб бориши унинг даромадига ижобий таъсир кўрсатади ёки
ҳудуднинг ўзгариши унинг даромадини 6% га қисқартиради;
- ҳунарманднинг оилавий ҳолати алоҳида аҳамиятга эга бўлиб,
унинг оилали бўлиши, даромадини 104% га оширади. Бундан хулоса
236 Таҳлил натижалари асосида муаллиф ишланмаси.
129