Page 136 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 136

қилиш  мумкинки,  ҳунармандчилик  оилали  шароитда  бўлганда,
             қўнимсизлик олди олиниб, оила аъзоларини ушбу ҳунар тури билан

             шуғулланиш эҳтимолини оширади;
                   2)      Ҳунарманднинг ўз ҳунарини тарихий анъаналари асосида
             олиб  бориши,  унинг  даромадини  78,4%  га оширади ва бу алоҳида
             аҳамият  касб  этади.  Бундан  хулоса  қилиш  мумкинки,  миллий-

             тарихий  аҳамиятга  эга  ҳунармандчилик  фаолиятини  қўллаб-
             қувватлаш ва имтиёзли шарт-шароитларнинг яратилиши унинг янада
             ривожланишига ижобий таъсир кўрсатади;

                   3)      Ҳунарманднинг:
                   - уюшмага  расман  аъзо  бўлиш  билан  бирга  унинг  аъзолик
             даврини бир йилга ортиши ҳунарманд даромадини 0,1% га оширади;
                   -  аъзоликдан  қониқиш  даражасининг  ошиши  эса  29%  га

             оширади.  Бундан  хулоса  қилиш  мумкинки,  ҳунарманд  бевосита
             масъул ташкилотларнинг, айниқса давлатнинг қўллаб-қувватлашига
             муҳтож бўлиб, амалдаги ислоҳотлардан уларнинг қониқиш даражаси

             муҳим аҳамият касб этади;
                   4)      Ҳунарманднинг              устоз-шогирд           анъаналари           асосида
             фаолият  юритиши  билан  шогирдлари  сонинг  бир  бирликка  ортиб

             бориши  даромадини  13,2%  га  оширади.  Бу  эса  ҳунармандчилик
             фаолиятини олиб боришнинг ҳамда унинг сир-асрорларини авлоддан
             авлодга ўтказишнинг аҳамиятли жиҳатидир;

                   5)      Ўз  дўконига  эга  бўлган  ҳунармандларнинг  бир  бирликка
             ортиши  унинг  даромадини  85%  га  оширади.  Бундан  хулоса  қилиш
             мумкинки, ҳунармандчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш билан
             сотиш имкониятларининг уйғунлиги ҳунармандларнинг фаоллигини

             оширади;
                   6)      Ўз маҳсулотини экспорт қилувчи ҳунармандлар сонининг
             бир  бирликка  ортиши  унинг  даромадини  118%  га  оширади,  зарур

             хом-ашёни  импорт  қилиши  эса  90%  га  оширади.  Бундан  хулоса
             қилиш  мумкинки,  қонунчилик  йўли  билан  ҳунармандчилик
             маҳсулотларининг  экспорт  имкониятларини  ошириш  ва  бу  борада
             халқаро  алоқаларни  мустаҳкамлаш  асосида  савдо  уйларини

             кўпайтириш            ушбу         соҳани        рағбатлантиради.             Шунингдек,
             ҳунармандлар учун баъзи хом-ашё турларини маҳаллий имкониятлар
             мавжуд  бўлмаганда,  импорт  қилишга  чекловларнинг  бекор

             қилиниши, уларнинг фаоллигини оширади;
                   7)      Онлайн  савдо  имкониятларидан  самарали  фойдаланувчи
             ҳунармандлар  сонининг  бир  бирликка  ортиши,  унинг  даромадини



                                                           130
   131   132   133   134   135   136   137   138   139   140   141