Page 138 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 138

молиялаштириш орқали уларнинг сонини мунтазам ортиб боришига,
             қўшимча  ишчи  ўрнини  яратишга,  шунингдек  қўнимсизликнинг

             олдини олишга эришиш зарур.
                    5.  Миллий-тарихий  аҳамиятга  эга  бўлган  ҳунармандчилик
             лойиҳаларини  давлат  томонидан  молиялаштириш  йўлларини
             кенгайтириш,  бунда  уюшма  қошида  турли  мақсадли  фондлар  ва

             жамғармаларни ташкил этиш зарур.
                    6.  Туризм реестрига кирган ҳунармандлар учун устоз-шогирд
             мактаби-устахона-галарея-дўкон  кесимидаги  объектларнинг  туризм

             салоҳиятини ва миллий қадриятларимизни аҳамиятини оширишдаги
             ўрнини  инобатга  олиб,  субсидиялар  ажратиш  ёки  паст  фоизли
             кредит маблағларини ажратиш масаласини кўриб чиқиш лозим.
                    8.  Ҳунармандларнинг  ижтимоий-демографик  кўрсаткичлари

             бўйича  алоҳида  хусусиятларини  инобатга  олиб,  жумладан  асосан
             ёшлар  ва  аёлларни,  шунингдек,  ногиронлиги  бўлган  ва  ижтимоий
             кўмакка  муҳтож  бўлган  аҳоли  қатламларини  маълум  муддатга

             имтиёзли  аъзо  қилиш,  бошланғич  фаолияти  учун  зарур  бўлган
             капитал  ва  хом-ашё  билан  таъминлашда  алоҳида  жонбозлик
             кўрсатиш зарур.

                    10.  Онлайн платформалар орқали маҳаллий ва халқаро доирада
             савдо имкониятларини кенгайтириш учун ҳунармандларни, айниқса,
             ёш ҳунармандларни рақамли маркетинг имкониятларидан самарали

             фойдаланишлари  учун  зарур  бўлган  билимларини  олишда  етакчи
             ташкилотлар  ва  олий  таълим  муассасалари  билан  ҳамкорликда
             маҳорат дарсларини ва ўқув курсларини ташкил этиш зарур.


































                                                           132
   133   134   135   136   137   138   139   140   141   142   143