Page 137 - ХАМИДОВА ЗУЛФИЯ АХМАДЖОНОВНА - monografiya
P. 137

94%  га  оширади.  Бундан  хулоса  қилиш  мумкинки,  рақамли
             иқтисодиёт  шароитида  ҳунармандлар  ўз  маҳсулотларини  фақат

             улгуржи  ёки  савдо  дўконлари  орқали  сотиш  билан  чекланмасдан,
             замон  талабига  мос  билим  ва  имкониятларга  эга  бўлиши,  ўз
             маҳсулотини  мустақил  онлайн  платформалар  орқали  маҳаллий  ва
             халқаро  доирада  муносиб  тартибда  сота  олиши  унинг  даромадини

             оширибгина қолмай, маҳаллий ва халқаро доирада миллий-тарихий
             қадриятларни тарғибот қилишга кўмак беради.


                                           3-боб бўйича хулосалар

                    Ўзбекистонда  ҳунармандчилик  фаолиятини  ривожлантиришда
             мавжуд  шарт-шароитлар  ва  Амир  Темур  иқтисодий  сиёсатидан

             фойдаланиш  имкониятларини  таҳлил  қилиш  асосида  биз  қуйидаги
             хулосаларга келдик:
                    1.  Фаолият тури асосан қўл меҳнати етакчилигида амал қилар

             экан,  миллий  қадриятларимизнинг  бир  бўлаги  ҳисобланган  миллий
             таомлар,  ширинликлар,  турли  хил  зираворлар,  қуруқ  мевалар
             тайёрлаш  ва  бошқа  қўл  меҳнати  устувор  бўлган  турларини  ҳам

             ҳунармандчилик  йўналишлари  таркибига  киритиш  мақсадга
             мувофиқ бўлади.
                    2.  Ижодий  ёндашув  юқори  бўлган  турли  тарихий  даврларга

             тегишли  бўлган  ҳунармандчилик  маҳсулот  (хизматлар)  ларини
             ишлаб  чиқариш  анъаналарига  содиқ  қолиб,  унинг  сир-асрорларини
             авлоддан  авлодга  давом  этказиб  келаётган  халқ  амалий  санъати  ва
             миллий  ҳунармандчилик  йўналишларида  фаолият  олиб  борувчи

             устоз-ҳунармандлар  ҳамда  ушбу  ҳунар  турларини  ўзлаштираётган
             ёш  авлод  вакилларини  алоҳида  рағбатлантирувчи  имтиёзли  шарт-
             шаротларни  яратиш  ва  уларнинг  фаолиятига  устуворлик  бериб,

             устахона-дўкон, савдо расталари, зарур хом-ашёни етиштириш учун
             ер майдонларини ажратишда алоҳида амалий ёрдам кўрсатиш зарур.
                    3.  Миллий           ҳунармандчиликка               мамлакатимизнинг               бой
             маданий-маънавий  қиёфасини  янада  юксалтирадиган,  туризм

             имкониятларини  ҳамда  дунё  мамлакатларида  миллий  бренд
             маҳсулотлари  билан  ўз  ўрни  шакллантирадиган  фаолият  тури
             сифатида  қараб,  олий  маълумотли  ҳунармандлар  сонини  ошириш

             лозим.
                    4.  Ҳунармандчилик субъектларининг фаолияти билан боғлиқ
             лойиҳаларининг  сони  ва  қийматидан  келиб  чиқиб,  вақтида



                                                           131
   132   133   134   135   136   137   138   139   140   141   142